Latest news

00:03Ровшан Мередов: "Анча ишончли ўйин ўтказдик"  0 23:25Расман: ОЧЛ 2 арафасида "Андижон"ни легионер футболчилардан бири тарк этди  5 23:17Тимур Кападзе: "Мухлислар нега кам? Ушбу саволга биз ҳам жавоб қидиряпмиз. Легионерлар кейинги учрашувга тайёр бўлади"  20 23:03Равшан Ҳайдаров U-23 Осиё кубоги саралаши ҳақида: "Жамоамиз турнирга белгиланган режа асосида пухта тайёргарлик кўрди"  1 22:08Игорь Сергеев миллий жамоа тарихидаги тўпурарлар орасида олтинчи ўринга кўтарилиб олди  6 21:40CAFA Nations Cup. Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  16 21:30CAFA Nations Cup. Бир киши кам бўлиб қолган Ўзбекистон Туркманистонни кичик ҳисобда мағлуб этди  266 20:55Қирғизистон бош мураббийи: "Ғалабамизни ўғирлашди"  5 20:33Топ лигалардан клуб топа олмаган Лукман Туркияга йўл олиши мумкин  0 19:50Расман: "Барселона" ҳимоячиси "Эльче"га ўтди  0 19:19"Байер" "Ал Қодисия" ярим ҳимоячисини 25 млн еврога сотиб олди  0 18:48CAFA Nations Cup. Кейруш бошчилигидаги Ўмон охирги дақиқаларда гол уриб, Қирғизистонни ютиб кетди  39 18:33Ўзбекистон - Туркманистон. Асосий таркибимиз маълум  28 18:33"Қайрат" – "Реал" учрашувига 4-5 минг сайёҳ келиши кутилмоқда  3 18:05"Қайрат"нинг Чемпионлар Лигасидаги ўйинлари Остонада ўтказилиши режалаштирилмаган  1

Абдужамол Исроилов: "Динамо"га ҳаммасини бошқатдан бошлаш учун келдим" News

Абдужамол Исроилов: "Динамо"га ҳаммасини бошқатдан бошлаш учун келдим"

Трансферлар ойнаси вақтида фаол ҳаракат қилаётган яна бир жамоа - "Динамо".

Самарқандликлар янги мавсум арафасида таркибини хорижлик ва маҳаллий ижрочилар билан тўлдирмоқда. Клуб узоқ вақт жароҳати сабаб катта футболдан четда қолган Абдужамол Исроиловни ортга қайтарди. Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, ярим ҳимоячи 2017 йилги мавсумда айнан шу жамоада тўп тепган эди. 


- Футбол жамоатчилиги Абдужамол Исроиловни анча пайт йўқотиб қўйди. Икки йилдан ошиқ майдондан ташқарида юрдингиз. Бундай пайтда "Динамо" таклифи сиз учун кутилмаган туюлдими?

- Тўғриси, ўша оғир жароҳатимдан кейин кўп вақт ўтди. Шунга қарамасдан, менга ишонч билдириб, таклиф қилгани Учқун Қобилов ва Андрей Шипиловга миннатдорчилигимни билдираман. Катта футболни "Динамо"да бошладим. Нима учун қайтганимни биласизми?  Ҳеч нарсани ўйламай, ҳаммасини бошқатдан бошлаш учун келдим. 

- Жароҳатдан кейин ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз?

- Худога шукур, ҳозирда ҳаммаси аъло даражада. Икки маҳал сунъий қопламали майдонда шуғулланмоқдамиз. Машғулотлар жараёнида жароҳат ўз таъсирини ўтказаётгани йўқ. Эркин ҳаракат қилишимга тўсқинлик қилмаяпти. 

- Ўтган йили катта футболни тугатиш қарорига келган экансиз...

- Ҳа, орада маълум вақт шундай фикр ҳам юзага келди. Ҳаттоки, умуман машғулот ўтказмаган пайтларим ҳам бўлди. Аммо оёғим яхшилангани сари ишонч уйғона бошлади. Натижада қатъий равишда машғулотларни давом эттирдим. 

- Яшил майдонга қайтишингиз нима учун бунчалик кўп вақтни олди? Жароҳатингиз тузалиши чўзилгани сабаби нимада?

- Очиғи ўзим ҳам билмадим. Оёғимнинг лат еган қисми яхши тузалаётганди, аммо югуришга қийналаётган эдим. Жарроҳлик амалиётидан сўнг гипсда 5 ой ўтириб қолдим. Оёқда қон айланиши учун ҳаракатланиш керак экан. 

- Бугунги "Динамо" 5 йил аввалгига қараганда қанчалик ўзгарган?

- Ҳар томонлама ўзгаришларга қўл урилгани кўриниб турибди. Шароитлар анча яхшиланган. 

- Жамоада футболчиларни ўйнатадиган мураббий. Натижага ва ўйинга ҳам у жавобгар. "Динамо"нинг сербиялик мураббийи сиз билан гаплашиб кўрдими?

- Жамоага футболчиларни мураббий танлайди. Мени таклиф қилишганда сербиядан мураббий келаётганини, унда ижобий таассурот қолдирсамгина жамоада қолишимни айтишди. Предраг Роган бизни кўрикдан ўтказди. У билан гаплашдик. Қолишимни айтди. Якунда шартнома имзоладим. 

- "Навбаҳор" мухлислари сизни яхши кўришади. Ортда қолган вақт мобайнида ижтимоий тармоқларда сизни қўллаб-қувватлаб туришди...

- Гапингиз рост. "Навбаҳор" мухлисларини яхши кўраман. Қаерда бўлсам ҳам омад тилашади. "Динамо"га ўтганимда эзгу тилаклар билдиришди. Бундан хурсандман. Қачонлардир яна уларнинг қаршисида тўп тепаман. "Динамо" ишқибозларига ажоийб тарзда кутиб олишгани учун ташаккур. Жорий йилда ҳам самарқандликларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. 

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика