Latest news

13:44"Бавария" Жексонни сотиб олишдан воз кечди, аммо АПЛнинг 4 та клуби форвард учун курашишга тайёр  0 13:18Тудор "Тоттенхэм" АПЛда қолишига ишонади  0 12:55Артета: "Бизни ҳақиқий марафон кутиб турибди"  1 12:33Танташев ФИФА семинарида  1 12:18Про лига қачон бошланиши эълон қилинди  0 11:59Оғир жароҳат олган Лофтус-Чикка операция керак бўлади  1 11:37"Динамо" бугун Самарқандда йиғилади  2 11:15Жаҳонгир Жиямуродов — "Гулистон" бош директори  0 10:51Раҳимжон Давронов: "Кутганимиздан ҳам аъло даражада бўлди"   1 10:25"Реал Мадрид"нинг яна бир футболчиси узоқ муддатга сафдан чиқди  0 10:00Флик: "Мен кўрмоқчи бўлган нарса шу эди"  3 09:36"Мен ишлаган энг профессионал ўйинчилардан бири". Анчелотти — Роналду ҳақида  0 09:10"Арсенал" ушбу натижага тарихда илк бор эришди  0 08:44"Шикоят қилмасинлар". "Барселона" президенти Лапорта — "Реал"нинг "Осасуна"дан мағлубияти ҳақида  9 08:17Гвардиола нима учун Диашнинг ўрнига Ҳусановни туширганини тушунтирди  8

Ҳаваскорлар футболида Қозоғистон мағлуб этилди News

Ҳаваскорлар футболида Қозоғистон мағлуб этилди

Қўйлиқ стадионида 6х6 футбол бўйича ҳаваскор спортчилар ўртасида халқаро ўртоқлик учрашуви ташкил этилди.

Бунда LLF SUPER LIGA терма жамоаси LLF Қозоғистон терма жамоасига қарши баҳс олиб борди. Қизиқарли кечган беллашувда LLF SUPER LIGA юлдузларидан ташкил топган жамоа 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди. 

LLF SUPER LIGA таркиби:

Дарвозабонлар - Шерзод Мирзараҳимов (UZPSB), Наврўз Мирзаев (DHL).

Футболчилар - Азамат Бойматов (VOSTOK), Элдор Нигматов (TTG), Шокир Ходиев (UZPSB), Вусал Магеррамов (UZPOST), Шухрат Ахмедов (UZPSB), Ғайрат Исмоилов (UZPSB), Алиакбар Байбурин (UZPSB), Азиз Маматов (UZPSB), Камолиддин Маҳамадов (UZPOST), Жамшид Исаев (PHOENIX).


LLF SUPER LIGA - LLF Қозоғистон 4:3

Голлар: Азиз Маматов (2та), Азамат Бойматов, Алиакбар Байбурин - Еркебулан Қасқирбаев (2та), Еркеғали Жантлеуов.

Беллашув шу куни стадионга ташриф буюрган мухлисларга ҳам маъқул келди. Ўз навбатида Қозоғистон терма жамоаси вакилларимизни матч-реваншга таклиф қилди. LLF Ташкилий қўмитаси мазкур ўйинни юқори савияда ўтказди. Учрашувни бевосита стадионда таниқли шарҳловчилар - Тўлқин Бакирхўжаев ҳамда Евдоким Раимов шарҳлаб бордилар. 


P.S. Ҳозирги пайтда LLF Ташкилий қўмита томонидан ҳаваскорлар ўртасида футзал бўйича 3та мусобақа ўтказиб келинмоқда. SUPER LIGA (12та жамоа), 1-LIGA (12та жамоа) ва 2-LIGA (9та жамоа). Тез орада Ўзбекистонда илк бор 6х6 футбол бўйича чемпионат ташкил этиш режаси ишлаб чиқиляпти. Агар Сизда LLF фаолиятига қизиқиш ҳамда мусобақага жамоа қўйиш истаги бўлса, ушбу рақамга қўнғироқ қилишингиз мумкин: +998998781981 (Хайрулла).

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика