Latest news

23:20Левандовски: "Мбаппенинг "Реал"га келишидан қўрқмаймиз"  3 23:13А Серия. "Кальяри" — "Фиорентина". Шомуродов захирада қолдирилди  4 23:03Еврокубокларнинг 2027 йилгача бўлган финаллари ўтказиладиган шаҳарлар маълум  2 23:03Саудия Премьер-лигаси. "Ал Риёд" — "Ал Насср" (онлайн ҳисоб)  0 22:46Асрор Алиқулов: "Бундай майдонда жароҳат олиш даражаси юқори бўлади"  0 22:29Неъматилло Қуттибоев: "Бу ўйинда ғалаба қозонган жамоа жадвалда бир кунга бўлса ҳам биринчи ўринга кўтариларди"  0 22:12Футзал бўйича Олий лиганинг ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 21:55Фарҳод Нишонов: "Дўстлик"га ҳар томонлама ютқаздик"  1 21:28 "Футбол олами". Марказий ўйинда "Навбаҳор" ғолиб, "Бунёдкор"да биринчи ғалаба ва 8-тур ҳақида  0 21:20Ана холос: Америка кубогида пушти рангдаги карточкадан фойдаланилади  2 21:03Алексей Евстафеев: "Қисқа вақт ичида руҳий томонлама йигитлар билан иш олиб бордик ва бу натижа берди"  1 20:34"Паненка" зарбаси кашф этилган ҳамда кашанда мураббий билан рақиб либоси остида кубок кўтарган Евро-1976 чемпиони ҳақида ҳикоя қиламиз  2 20:13Футзал. Олий лигада мавсумнинг энг яхшилари аниқланди  0 19:56Эндрик нега "Барселона" ёки ПСЖ эмас, "Реал"ни танлагани айтди  1 19:34"Бавария" Венсан Компани масаласида муаммога дуч келди  5

Ҳарри Кейн: "Менинг келажагим "Бавария"да" News

Ҳарри Кейн: "Менинг келажагим "Бавария"да"

"Бавария" ҳужумчиси Ҳарри Кейн Мюнхендаги омадсиз мавсум ва келажаги ҳақида гапирди.

Англиялик ваҳимага тушмаяпти.

"Германиядаги тажрибам менга жуда ёқди. Бу фаолиятимда менга янги туртки, янги чақирув, янги муҳит бериши керак бўлган қадам эди ва мен бу қадамни қўйганимдан жуда хурсандман.

Менинг келажагим "Бавария"да. Тўрт йиллик шартномам бор. Бу ерда бахтлиман ва умид қиламанки, ушбу мавсум ўзгача натижага эришаман. Агар ундай бўлмаса, ёзда яна уриниб кўришга тайёрман", – деди футболчи.

Англиялик футболчи Мюнхен клубида илк мавсумини ўтказмоқда. 30 ёшли ҳужумчи жорий мавсум барча турнирларда 38 та ўйинда майдонга тушиб, 39 та гол урди ва 12 та голли узатмани амалга оширди.

Аввалроқ Ҳарри Кейннинг уч нафар фарзанди автофалокатга учрагани хабар қилинган эди.

Rating: +1   

Comments

   
12 apr 23:57:03
QosimNozimBavariyaChmpn
Keyn sehrli tayoqcha sehring ish bermayopdiku
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика