Latest news

17:06Финишга яқин: А Серия 37-тур превьюси. Шомуродов гол урадими?  0 16:45"Динамо" стадиони мавсумга тайёр эмас — ЎзПФЛ  1 16:34Про лига. "Дўстлик" – "Арал". Таркиблар маълум  0 16:15Ван Перси Нидерландия жамоаси бош мураббийига айланди  0 15:57Ўзбекистон Суперкубоги учрашуви вақти эълон қилинди  4 15:30Икки футболчи ёзда "Манчестер Юнайтед"ни тарк этади  1 15:02Эдерсон учун мавсум тугади  1 14:37Украина терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби аниқ  16 14:08"Бавария"нинг 11 нафар футболчиси машғулотни ўтказиб юборди  0 13:43Суперлига. 8-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  10 13:23"Арсенал" янги уй либосини тақдим этди  3 12:59"Барселона" Хавини ишдан бўшатади  11 12:34"Лидс" "Норвич"ни тор-мор этиб, Чемпионшип плей-оффининг финалига чиқди  0 12:13ОФК янги форматдаги мусобақаларни таништирди  12 11:56Ҳаким Фузайлов — "Хоразм" клуби бош мураббийи  9

Ҳарри Кейн: "Менинг келажагим "Бавария"да" News

Ҳарри Кейн: "Менинг келажагим "Бавария"да"

"Бавария" ҳужумчиси Ҳарри Кейн Мюнхендаги омадсиз мавсум ва келажаги ҳақида гапирди.

Англиялик ваҳимага тушмаяпти.

"Германиядаги тажрибам менга жуда ёқди. Бу фаолиятимда менга янги туртки, янги чақирув, янги муҳит бериши керак бўлган қадам эди ва мен бу қадамни қўйганимдан жуда хурсандман.

Менинг келажагим "Бавария"да. Тўрт йиллик шартномам бор. Бу ерда бахтлиман ва умид қиламанки, ушбу мавсум ўзгача натижага эришаман. Агар ундай бўлмаса, ёзда яна уриниб кўришга тайёрман", – деди футболчи.

Англиялик футболчи Мюнхен клубида илк мавсумини ўтказмоқда. 30 ёшли ҳужумчи жорий мавсум барча турнирларда 38 та ўйинда майдонга тушиб, 39 та гол урди ва 12 та голли узатмани амалга оширди.

Аввалроқ Ҳарри Кейннинг уч нафар фарзанди автофалокатга учрагани хабар қилинган эди.

Rating: +1   

Comments

   
12 apr 23:57:03
QosimNozimBavariyaChmpn
Keyn sehrli tayoqcha sehring ish bermayopdiku
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика