Latest news

00:30Суперлига. "Динамо" – "Андижон" 2:0  0 00:25U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия - Ўзбекистон 1:1 (пенальтилар 3:4)  2 00:20Хорватия U-17 бош мураббийи: "Пенальти лоторея эмас. Ўсмирларни йиғлаб турган ҳолатда кўриш оғир"  7 23:42Ўртоқлик ўйинлари. Бразилия Сенегални, Чили эса Россияни мағлуб этди  0 22:57U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди  259 22:37"Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" Влахович атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда  2 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  16 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  5 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  8 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  13 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  6 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  2 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  9 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  11 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  34

"Ҳар йили мураббий ўзгарарди": Погба МЮда ишлари юришмагани сабабларини келтирди News

"Ҳар йили мураббий ўзгарарди": Погба МЮда ишлари юришмагани сабабларини келтирди

"Ювентус" тақдимотида сўз олган Поль Погба "Манчестер Юнайтед" ҳақида гапирмасдан ўтиб кетолмади.

У Англияда дуч келган муаммолари ҳақида гапириб берди.

"Биласизми, жамоада ўйнаб турган вақтингизда мураббий ҳар йили ўзгараверса, бунга мослашиш жуда қийин бўлади.

Буни енгиш қийин ва менда жароҳатлар бор эди, балки булар менинг руҳиятимга таъсир қилгандир.

Шунингдек, турли омиллар бор эди: мураббий, жамоа, майдондаги позициям – буларнинг барчаси менга бироз тўсқинлик қилди.

Бошқа жароҳат олмаслигимга чин дилдан умид қиламан, ўзимни яхши ҳис қиляпман, ўз позициямда ўйнайман ва умид қиламанки, сўнгги бир неча йилдагидан яхшироқ натижага эришаман".

Погба ўтган ой шартномаси муддати тугагач, "Манчестер Юнайтед"ни тарк этганди. У "қизил иблислар"нинг келишувни узайтириш борасидаги бир қанча таклифларини рад этди ва расман "Ювентус"га қайтди.

29 ёшли франциялик футболчи “қизил иблислар” сафида 232 та ўйинда майдонга тушиб, 39 та гол урди ва 51 та голли узатмани амалга оширди. У клубга Европа Лигаси чемпионлиги қўлга киритилишида ва Англия Лига Кубогини ютишда ёрдам берди.

Rating: -6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика