Latest news

21:04Куртуа Евро-2024'да иштирок этмайди  0 20:59Осиё Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  1 20:32U-23 Осиё кубоги. Ироқ ва Индонезия 3-ўрин ва Олимпиада йўлланмаси учун курашмоқда (онлайн ҳисоб)  16 20:16"Қайрат" ўзбекистонлик олимпиячиларни ўз сафига қўшиб олмоқчи  14 19:59Бразилияда келишилган ўйинлар туфайли мавсум тўхтатилиши мумкин  0 19:36МЮ Санчони қайтариш ниятида эмас  2 19:12Кутилмаган бурилиш: Клопп "Боруссия Д"га қайтиши мумкин  5 18:48"Ювентус" Кимга қизиқяпти  2 18:22"Лестер" етакчиси билан шартномани узайтиради  1 17:53Бир қанча жамоалар "Челси" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  1 17:27"Ал Қодисия" ван Дейкни жалб қилмоқчи  1 16:59Рангник "Бавария"да ишлашдан бош тортди  2 16:35"Флуминенсе" Тиаго Силвага шартнома таклиф қилди  0 16:10"Бенфика" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини сотиб олишни режалаштирмоқда  3 15:43Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради  10

«Ҳанновер» мураббийи Ўзбекистоннинг олти шаҳрида мастер-класс ўтказади News

«Ҳанновер» мураббийи Ўзбекистоннинг олти шаҳрида мастер-класс ўтказади

Германиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси 28 августдан 5 сентябрга қадар спортнинг футбол йўналиши бўйича ўзининг навбатдаги лойиҳасини амалга оширади.
Бу ҳақда Kun таҳририятига келиб тушган элчихона пресс-релизида маълумот берилган.

Германия Бундеслигаси вакили – «Ҳанновер 96» жамоасининг футбол мактаби мураббийи Андрей Вайберт Ўзбекистонга таклиф қилинган. У Тошкент, Гулистон, Жиззах, Бухоро, Навоий ва Қарши шаҳарларининг ҳар бирида футбол мактабларининг 14 нафар тарбияланувчиси билан футбол бўйича уч соатлик маҳорат дарслари ўтказади. Ҳар бир маҳорат дарси иштирокчилар ўртасидаги кучик футбол ўйини билан якунланади. Элчихона матбуот хизматининг қайд этишича, ушбу лойиҳа Германия қуролли кучлари – «Бундесвер» ва унинг Термиз аеропортидаги базаси кўмагида амалга оширилмоқда.

Бу тарздаги спорт тадбири 2013 йил март ойида Термиз шаҳар Олимпия заҳиралари спорт коллежининг футбол жамоаси билан ҳам ўтказилган. Андрей Вайберт ўша вақтда «Бундесвер»нинг Термиз аеропортида жойлашган базасида ҳарбий-медицина бўлимида хизмат қилган. «Ёш футболчиларнинг ушбу машғулотларга бўлган қизиқиши бу ташаббусни янада кенг қамровли тарзда ўтказиш учун ўзига хос бир туртки бўлди», – дея маълум қилди Германиянинг Тошкентдаги элчихонаси.

Элчихона матбуот хизматининг маълумотларига кўра, 1977 йилда туғилган Андрей Вайбертга футбол болалигидан бошлаб ҳамроҳлик қилади. У «Ҳанновер 96»нинг иккинчи жамоаси таркибида Германия Оберлигасигача чиққан ва ўз вақтида «Ҳанновер 96»нинг U-19 жамоаси таркибида ҳам иштирок этган. Бундан ташқари, у 2005 йилдан 2009 йилгача Марказий санитария хизмати қошида хизмат қилган профессионал аскар сифатида «Бундесвер»нинг терма жамоасида ҳам тўп сурган. Германия Футбол Федерациясининг мураббийлик лицензиясига эга бўлган Андрей охирги беш йилдан бери «Ҳанновер 96» жамоасининг футбол академиясида ёш футболчиларга мураббийлик қилиб келмоқда.

Ушбу кенг қамровли лойиҳа Германия Федерал Ташқи ишлар вазирлигининг спортни ривожлантириш бўйича халқаро ҳамкорлик дастури таркибидаги чора-тадбирлар доирасида молиялаштирилади. Германия Федерал Ташқи ишлар вазирлиги бир неча йиллардан буён Германиянинг бутун дунёдаги расмий ваколатхоналари ташкиллаштирадиган спорт ташаббусларини қўллаб-қувватлаб келади. Бу чора-тадбирлар ёшларни профессионал спорт билан шуғулланишга руҳлантиришни ўз олдига мақсад қилган.

Қайд этиш жоиз, 2012 йилда, ўзбек футболининг 100 йиллигини жойларда нишонлаш тадбирлари доирасида, Термизда «Сурхон» футбол жамоаси фахрийлари ҳамда ISAF ҳарбийлари иштирокида ўртоқлик учрашуви ўтказилган эди. Термиздаги ҳарбий аэродром Гермнаия ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан Афғонистонга юкларни жўнатиш мақсадида фойдаланади. Август ойида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ушбу аэродром ҳақида тўхталиб, у ерда «ҳеч қандай қурол-аслаҳа йўқ»лиги, «у ҳарбий база эмас»лигини айтиб ўтган эди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика