Latest news

18:42"У 10 ой чидаб беришига шубҳам бор!" — Пети "Челси"даги беқарорликни танқид қилди  0 18:07Расман: УЕФА "Бенфика" — "Реал" ўйинидаги ирқчилик можароси бўйича суриштирув бошлади  9 17:30"Винисиус ҳакамнинг ишини ўта мураккаблаштириб юборди" — Марк Клаттенбург бразилиялик юлдузни танқид қилди  6 17:02Расман: "Навбаҳор" бразилиялик ҳужумчи билан шартнома имзолади  3 16:46Расман: Ҳусайн Норчаев — "Навбаҳор" футболчиси  2 16:15Суперлига-2026. Бош мураббийлар кимлар?   6 16:10"Моуринью ўзининг нишонлашларини унутиб қўйдими?" — Собиқ ҳакам Итурральде Винисиуснинг сариқ карточкаси сирини очиб берди  6 15:52Расман: Иззатилло Абдулҳақов — "Машъал" футболчиси  2 15:35"Ирқчиликни оқлаб бўлмайди!" — Зеедорф Моуриньюнинг Винисиус ҳақидаги гапларини хато деб атади  3 15:01"Бу ЖЧни Месси ютган, сен эмас!" — Снейдер Отамендининг Винисиусга қилган қилиғини масхара қилди  9 14:58Ўзбекистон Суперлигаси тарихидаги энг ёш мураббийни биласизми?  6 14:15"Моуринью — иккиюзламачи!" — Каррагер Винисиусни ҳимоя қилиб, Жозенинг "эски гуноҳлари"ни эслатди  12 14:01"У ўйнаган ҳар бир стадионда нимадир содир бўлади!" — Моуринью Винисиуснинг хулқ-атворини танқид қилди  12 13:35"Ҳакамда рўйхат бор эди!" — Моуринью "Реал" билан ўйиндаги четлатилиши ва ҳакамларнинг "ўйини" ҳақида гапирди  26 13:12"Бенфика" ходимлари "Реал" кийиниш хонасига бостириб киришга уринган экан  26

"Ҳамюртлар Кубоги - 2017". Финалчилар аниқ! News

"Ҳамюртлар Кубоги - 2017". Финалчилар аниқ!

28 йилдан бери ўтказиб келинаётган "Ҳамюртлар Кубоги"нинг финалчилари аниқланди!

Бугун нақд 54(!)та жамоа қатнашган хотира турнирида иштирокчилар сони нафақат мусобақа тарихида, балки юртимизда ўтказиладиган болалар турнирлари орасида ҳам рекорд даражага чиққан "Ҳамюртлар Кубоги" ярим финал ўйинлари ўтказилди.

Ярим финал учрашувлари олдидан ҳал қилувчи ўйинларга етиб келган тўрт жамоа расмийлари иштирокида қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Янгийўл футболга ихтисослашган мактаб интернатининг майдонида бўлиб ўтган ярим финал баҳслари анчагина қизиқарли кечди, десак муболаға бўлмайди. Айниқса, Олмалиқнинг БЎСМ ва Қибрайнинг "Қибрай-1" жамоалари ўртасидаги учрашув томошабоп ўтди. Гарчи беллашувда қибрайлик ёш футболчилар ғалаба қозонган бўлсада, ўйин давомида устунлик олмалиқликлар тарафида бўлди. Руслан Гамадеев шогирдлари ҳар бир бўлими 30 дақиқадан иборат бўлган беллашувнинг катта қисмида рақибидан устунлик қилишди. Дарвозани ишғол қилиш учун етарлича имкониятларга эга бўлишди. Аммо омад келмаса қийин экан. Аксинча, қибрайлик болалар деярли ҳар бир ҳужумдан унумли фойдаланишди ва финалга йўл олишди.

Иккинчи ярим финал баҳсида эса, Тошкент вилояти терма жамоаси Янгийўл футболга ихтисослашган мактаб интернат тарбияланувчиларига қарши майдонга чиқишди. Биринчи ярим финал ўйинидан фарқли равишда бу сафар майдонда устунлик қилган жамоа ғалаба қозонди. Амалда мезбон ҳисобланган янгийўллик болалар вилоят термасига нисбатан мазмунли ўйин намойиш қилди ва якунда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Эртага мусобақанинг финал ва учинчи ўрин учун учрашувлари ўтказилади. Айтиш керак, мусобақанинг ёпилиш маросимида бир қатор расмийлар иштирок этиши кўзда тутилган. Қолаверса, марҳум "пахтакорчилар" - Михаил Ан, Владимир Фёдоров, Олим Ашировнинг хотираси учун ўтказилаётган мазкур мусобақанинг ёпилиш маросимига Жанубий Корея республикасининг мамлакатимиздаги элчихонасининг расмий вакили ҳам қатнашишини билдирган.


"ҲАМЮРТЛАР КУБОГИ - 2017"

Ярим финаллар    

БЎСМ (Олмалиқ) - "ҚИБРАЙ-1" (Қибрай) - 1:3 (0:2)

Бош ҳакам: Караматулло Ҳасанов.

Қанот ҳакамлари: Равшан Мавлонов, Турсунбой Жўрабоев.

Захирадаги ҳакам: Аҳрор Усмонов.

Назоратчи: Равшан Мусулмонов.

Голлар: С.Худойназаров, 3 - 0:1. С.Худойназаров, 18 - 0:2. М.Собиров, 45-пенальтидан - 0:2. А.Салимов, 48 - 1:3.


ЯФМИ-2 (Янгийўл) - ТОШКЕНТ вил.т.ж. - 2:0 (2:0)

Бош ҳакам: Равшан Мавлонов.

Қанот ҳакамлари: Аҳрор Усмонов, Турсунбой Жўрабоев.

Захирадаги ҳакам: Караматулло Ҳасанов.

Назоратчи: Равшан Мусулмонов.

Голлар: Шокир Шарифжонов, 7 - 1:0. Диёрбек Мамадалиев, 20 - 2:0.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика