Latest news

19:12МЮ асосий футболчиси тез орада жамоа машғулотларига қайтади  0 18:44Аббос Файзуллаев жароҳат олди  3 18:10Элдор Шомуродов Азиз Ҳайдаровга етиб олди   3 17:47Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0 (матнли трансляция)  29 17:35"Манчестер Юнайтед" "Ливерпул"нинг трансфер мақсади учун "катта пул" тўлашга тайёр  0 17:04"Барселона" Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бирини сотиб олишга тайёр. Нархи ошкор қилинди  3 16:35Малайзиянинг қонунни "айланиб ўтиш" уриниши ўхшамай қолди  1 16:15Чеферин: "УEФА ҳеч қачон атиги 12 та клуб учун мусобақа яратмайди"  0 15:51Кувайт билан охирги учрашувда Ўзбекистон таркибида кимлар бўлган?  4 15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  20 15:00Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди  2 14:40"Андижон", "Нефтчи" ва "Пахтакор"га турли сабабларга кўра жарима солинди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  7 14:16"Барселона" рекорд даражада даромад кўрди  19 13:48"Қайрат" Чемпионлар Лигасидаги иккита мағлубиятдан кейин қанча ишлаб олди?  2 13:21Виктор Карпенко: "Боб Хоутон танаффусда ўзини жуда хотиржам ва ишончли тутганди, иккинчи бўлимда бизни тўхтатиб бўлмасди"  8

Ҳаммаси Бразилияда бўлиб ўтаётган U-17 жаҳон чемпионати ҳақида News

Ҳаммаси Бразилияда бўлиб ўтаётган U-17 жаҳон чемпионати ҳақида

Кеча Бразилияда ўсмирлар ўртасида навбатдаги U-17 жаҳон чемпионати старт олди.

Ушбу мусобақа аслида 5-27 октябрь кунлари Перуда бўлиб ўтиши лозим эди, бироқ Перу давлати ташкилий масалалар бўйича муаммоларга дуч келишини маълум қилгач ФИФА мезбонликни Бразилияга топширди. Мазкур мусобақа 26 октябрь - 17 ноябрь оралиғида ўтказилади. 


Иштирокчи давлатлар 

U-17 жаҳон чемпионатида олтита конфедерациядан 24та давлат иштирок этяпти. 

ОФК - Австралия, Япония, Жанубий Корея, Тожикистон.

Африка - Камерун, Нигерия, Ангола, Сенегал. 

КОНКАКАФ - Канада, АҚШ, Мексика, Гаити. 

КОНМЕБОЛ - Бразилия, Аргентина, Чили, Эквадор, Парагвай. 

Океания - Янги Зеландия, Соломон ороллари. 

УЕФА - Франция, Голландия, Италия, Испания, Венгрия. 


Гуруҳлар билан танишинг 

24 жамоа тўрттадан 6 гуруҳга бўлинган. Ҳар бир гуруҳдан 2тадан жамоа автоматик равишда кейинги босқичга йўл олади. Шунингдек, учинчи ўрин эгалари орасида энг яхши кўрсаткич қайд этган 4та жамоа ҳам чорак финалда ўйнайди. 

"A" гуруҳи - Бразилия, Канада, Янги Зеландия, Ангола. 

"B" гуруҳи - Нигерия, Венгрия, Эквадор, Австралия. 

"C" гуруҳи - Жанубий Корея, Гаити, Франция, Чили. 

"D" гуруҳи - АҚШ, Сенегал, Япония, Голландия. 

"E" гуруҳи - Испания, Аргентина, Тожикистон, Камерун. 

"F" гуруҳи - Соломон ороллари, Италия, Парагвай, Мексика. 


Фаворитлар кимлар? 

Мутахассислар ушбу мусобақанинг асосий фаворити сифатида Нигерияни кўрсатишмоқда. Шунингдек, Голландия, Бразилия, Франция, Италия ва Испаниядан ҳам чемпионликни кутса бўлади. U-17 жаҳон чемпионатининг амалдаги ғолиби Англия ўсмирлар терма жамоаси ҳисобланади. 

2017 йил Ҳиндистонда бўлиб ўтган мусобақада Англия чемпионликни қўлга киритган эди. Лекин инглизлар шу йилнинг май ойида Ирландияда ўтказилган U-17 Европа чемпионатида гуруҳдан чиқа олишмади. Шу боис Бразилияда бўлиб ўтаётган мусобақада Англия йўқ. 


Бўлажак юлдузларни тарбиялаб берадиган мусобақа 

Ҳеч иккиланмай U-17 жаҳон чемпионати бўлажак дунё юлдузларини тарбиялаб берадиган мусобақа деса бўлади. Чунки шу пайтгача 17 бор ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўтказилган бўлса, бунда иштирок этган 210 нафар футболчи кейинчалик катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳам тўп сурган. 

Ўз пайтида U-17 жаҳон чемпионатида порлаган ўйинчилар қаторига Карлос Тевес, Неймар, Сон Хёнг Мин, Роналдиньо, Фабрегас, Давид Сильва, Эммануэль Пети, Жанлуижи Буффон, Хави, Тони Кроос, Алессандро Дел Пьеро, Лэндон Донован каби юлдузларни қўшса бўлади.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика