Latest news

21:55U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия U-17 - Ўзбекистон U-17 0:1 (матнли трансляция)  69 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  13 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  2 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  0 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  7 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  3 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  1 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  8 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  11 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  34 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  4 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  12 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   23 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  10

Ҳамма учун намуна бўла оладиган футболчи News

Ҳамма учун намуна бўла оладиган футболчи

Август ойининг бошида, 18 ёшли парагвайлик ярим ҳимоячи Густаво Перальта "Палмейрас" билан профессионал шартнома имзолади.

Унинг эшитиш қобилияти паст - 80%. У деярли эшитмайди ва гапирмайди. 

Перальта Чехия ва Швейцарияда ўтган турнирларда "Палмейрас" U-19 таркибида ёрқин ўйинлар кўрсатиб, Бразилия клуби вакилларини ҳайратда қолдирди. Мусобақадан сўнг, клуб унга профессионал шартнома таклиф қилди. Густаво "Палмейрас" U-20 сафида Бразилия ёшлар чемпионатида ўйнайди, аммо уни исталган вақтда биринчи жамоага чақиришлари мумкин.


Парагвайлик футзалчининг ўғли бўлган Перальта олти ёшидан бери футбол ўйнайди. Густаво болалигида бошқа ўйинчиларни тушуниш учун имо-ишора ва лабларни ўқишни ўрганган.

Маълумотларга кўра, "Палмейрас" ярим ҳимоячи учун нутқ терапиясини ва у билан биргаликда жамоанинг бошқа ўйинчилари учун имо-ишора дарсларини ташкил этишни таъминлайди.

Перальта кучли ва тезкор ярим ҳимоячи бўлиб, бутун диққатини Криштиану Роналдуга қаратади ва уни ўз кумири деб атайди.

Густаво аллақачон "Палмейрас" юлдузлари билан танишиб олишга улгурди. Суратнинг ўнг томонида Киевнинг "Динамо" жамоасида ўйнаган Дуду.

Яқин орада Перальта ўзининг "Палмейрас" сафидаги дебютини ўтказиши ҳақиқат эмасдир, аммо биз барибир бу ноёб футболчини кузатиб борамиз.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда “Палмейрас” клубини “Бунёдкор” клуби собиқ бош мураббийи Луис Фелипе Сколари бошқариб бормоқда.

Шерзод Нурматов тайёрлади

Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика