Latest news

17:25Алехандро Бальде: "Хетафе"га қарши ўйинда ирқий ҳақоратларга учрадим"  0 17:07ОК-2025 саралаши. Ўзбекистон терма жамоасининг Туркманистонга қарши бошланғич таркиби эълон қилинди  3 17:00ФИФА президенти Инфантино Трамп билан кўришди: "Биз ЖЧ-2026ни муҳокама қилдик"  2 16:39ОК-2025 саралаши. Австралия биринчи ўринни нақд қилиб, мусобақа финал босқичига йўл олди, Ўзбекистон Туркманистонни иккита тўп фарқи билан ютса, иккинчи ўринни олади  0 16:20Туркия чемпионатида фақат хорижлик VAR ишлайди  0 15:45"Милан" афсонаси Эрон клубини бошқаришдан бош тортди   0 15:16"Барселона" Фликка янги шартнома таклиф қилишга тайёр  13 14:47Нуну Мендеш ПСЖдан мавсум учун 10 млн евро сўрамоқда  1 14:20"Арсенал" ва "Манчестер Сити" Ҳоланднинг ватандошига даъвогарлик қилмоқда  2 13:52Мураббийликда омади чопмаётган Руни телеэксперт бўлади  2 13:24Уолкотт: "Грилишнинг истеъдоди мураббий томонидан ўлдирилди"  16 12:57"Барселона" YouTube'даги обуначилари сони 20 млнга етган дунёдаги биринчи клубга айланди  39 12:30Қирғиз футболида рўй бераётган катта ҳодиса  8 12:12Шомуродовнинг устози фаолиятини якунламоқда  1 11:45"Боруссия" "Челси"нинг 3 нафар футболчисига қизиқмоқда  2

Ҳамиджон Актамов: “1-турда сафарда “Сўғдиёна”га қарши ўйнашни истамасдик” News

Ҳамиджон Актамов: “1-турда сафарда “Сўғдиёна”га қарши ўйнашни истамасдик”

Ваниҳоят, Ўзбекистон XXIV миллий чемпионати олий лига ўйинларига қуръа ташланди. Кутилганидек, унда ўн олти жамоа ўзаро баҳс юритадиган бўлди.
Ўзбекистон футбол федерациясида ўтказилган қуръа ташлаш маросимидан сўнг, жамоалар ўз рақиблари ва учрашувлар саналарини билиб олдилар. Қуръа таассуротлари хусусида “Қизилқум” профессионал футбол клуби Ижрочи директори Ҳамиджон Актамовнинг  фикри билан қизиқдик.

—  Жамоамиз учун қуръа омадли ёки омадсиз келди, демоқчимасман, — дейди Ҳамиджон Ғуломович.  — Агар ўтган йилги тақвим билан амалдагисини солиштирсангиз жуда бир-бирига ўхшаб кетади. Ўтган йили биринчи ва учинчи турларда Тошкентнинг “Бунёдкор” ва “Пахтакор” жамоалари билан сафарда ўйнагандик. Янги мавсумда улар билан иккинчи ва тўртинчи турларда ўзаро рўбарў келамиз. Улар билан бу гал сафарда эмас, ўз майдонимизда ўйнаймиз. Умуман айтганда, ким билан ўйнашимизнинг аҳамияти йўқ. Чунки мавсум давомида барча рақиб билан куч синашамиз барибир. Фақатгина дастлабки турда сафарда “Сўғдиёна”га қарши ўйнаш ёқимсиз. Чунки ўтган мавсумнинг охирги ўйинини Зоминда мутлақо нобоп майдонда қор аралаш ёмғир остида жиззахликларга қарши ўтказгандик. Эрта баҳорда менимча бу майдон ҳали оптимал ҳолатига келиб улгурмаган бўлади. Маълумотларга қараганда, “Сўғдиёна” янги мавсумни қайта реконструкция қилинган Жиззахдаги стадионда ўтказиши ҳам мумкин экан. Агар биздаги иқлимни ҳисобга олиб айтадиган бўлсак, табиий майдонларимиз ҳолати апрель ойининг иккинчи ярмидан бошлаб тайёр ҳолатга келади. Шу боис, жамоамиз аъзолари ПФЛга дастлабки турни Навоийда ўтказиш таклифини билдириш ниятида. Ҳали чемпионат бошлангунига қадар анча фурсат бор. Бу ҳақда клубдагилар билан яна фикрлашиб кўрамиз.

— Ҳозир эса мавсумга пухта тайёргарлик кўриш ҳақида ўйлаган маъқул. Якунланаётган йилда ўз мухлисларимизга кутилган натижаларни тақдим эта олмаганимиздан хижолатдамиз. Шу боис, янги мавсумдан умидимиз катта. Навбатдаги чемпионатда юқори ўринлар учун кураш олиб боришни кўзлаганмиз. Бизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётгани учун Навоий вилояти ҳокимлиги, Навоий кон металлургия комбинати, “Навоийцемент” ОАЖга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. 
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика