Latest news

10:51Жаҳон чемпиони "Ал Насср"га ўтишни истамоқда  0 10:26"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчиси учун 75 миллион евро тўлашга тайёр  0 10:02Кечаги учрашувда дубл қайд этган Роналду нималар деди?  1 09:37"Каттақўрғон" "Флуминенсе" U20 жамоаси аъзоси билан билан шартнома имзолади  2 09:11"Осасуна"дан мағлуб бўлган Арбелоа баҳс якунидан сўнг нималар деди?  7 08:43Милнер АПЛ рекордини ўрнатди  2 08:17Навбатдаги муҳим ғалабадан сўнг Гвардиола нималар деди?  2 07:52Андижон вилояти ҳокими: "Андижон” бу йили энг камида 3 таликга киради"  22 07:30Ла Лига. "Осасуна" — "Реал Мадрид" 2:1  10 07:25Sofascore. 45 дақиқа майдонда ҳаракат қилган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:10АПЛ. "Манчестер Сити" — "Ньюкасл" 2:1  0 03:05Лига 1. ПСЖ "Ланс"нинг мағлубиятидан фойдаланиб қолди ва ғалабага эришган ҳолда биринчи ўринга қайтди  0 03:00Ла Лига. "Атлетико" ва "Эспаньол" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди  6 02:55АПЛ. "Манчестер Сити" О'Райлининг дубли билан "Ньюкасл"ни мағлуб этди  11 02:05Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Иттиҳод" ўн киши бўлиб "Ал Ҳилол" билан дуранг ўйнади, "Ал Насср" рақибига жавобсиз 4 та гол урди  9

Ҳамиджон Актамов: "Наманганда ҳамма жамоа ҳам очко ололмайди" News

Ҳамиджон Актамов: "Наманганда ҳамма жамоа ҳам очко ололмайди"

"Навбаҳор" - "Қизилқум" (0:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Ҳамиджон Актамов ва энг яхши футболчи Достон Ибрагимов ўз фикрларини билдирди.

"Иккала жамоа ҳужумкор, қизиқарли ўйин намойиш этишди деб ўйлайман. Менимча бугун ғалабага муносиб ҳаракат қилдик. Иккала жамоада ҳам янги футболчилар кўп, шу боис улар бир-бирини тушуниб кетиши учун вақт керак бўлади. Наманганда бошқа мухлисларга ўрнак бўла оладиган мухлислар бор.

Барқарорликни ушлай олмаганимиз учун таркибдаги кўплаб футболчиларни алмаштирдик. Наманганда ҳамма жамоа ҳам очко ололмайди.

Агар ҳозир тайёргарлик кучлироқ бўлди десам Хожибой Тожибоевнинг "ерни чуқурроқ ҳайдадик" деган латифасига ўхшаб қолади.

"Навбаҳор" бугун ёмон ўйнагани йўқ, кўп ҳужум қилди, аммо бизнинг футболчилар қандай топшириқ берилган бўлса барчасини бажаришди", - дейди Ҳамиджон Актамов.

"Бугун қизиқ ўйин бўлди. Биз ғалаба қозонишни кўпроқ истагандик ва натижага эришдик. Аслида жароҳатим бор эди, бугун майдонга тушишим сўроқ остида эди. Аммо мураббий менга ишонди ва майдонга туширди. ", - дейди ўйиннинг энг яхши футболчиси Достон Ибрагимов.


Бекзод Толибов Намангандан махсус

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика