Latest news

09:10"Арсенал" ушбу натижага тарихда илк бор эришди  0 08:44"Шикоят қилмасинлар". "Барселона" президенти Лапорта — "Реал"нинг "Осасуна"дан мағлубияти ҳақида  2 08:17Гвардиола нима учун Диашнинг ўрнига Ҳусановни туширганини тушунтирди  5 07:50Элдор Шомуродов Италияда  5 07:23"Ғазалкент" "Зенит" академияси тарбияланувчиси билан шартнома имзолади  1 02:40А Серия. "Аталанта" "Наполи"дан устун келди, "Милан" ўз майдонида "Парма"га мағлуб бўлди, "Рома" эса йирик ғалабага эришди  5 01:14Эрон Про лигаси. "Трактор" муҳим ўйинда дуранг ўйнади, Ҳамробековдан ассист  0 00:45БАА Про лигаси. "Бани Яс" "Ал Айн"га иккита гол уриб, мағлуб бўлди, Шукуров тўлиқ ўйнади  0 00:40АПЛ. "Тоттенхэм" — "Арсенал" 1:4  1 23:55Милан Митрович ватанига қайтди  8 23:38АПЛ. "Арсенал" меҳмонда "Тоттенхэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, пешқадамликни мустаҳкамлади  26 22:32Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  0 22:15Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  47 22:00"Пахтакор" собиқ дарвозабони фаолиятини Бразилияда давом эттиради  3 21:30"Қўқон-1912" "Бешиктош" футболчиси билан шартнома имзолади  7

Ҳамиджон Актамов: “Ғалаба қозона олмаганимиздан афсусдаман” News

Ҳамиджон Актамов: “Ғалаба қозона олмаганимиздан афсусдаман”

Олий лига 26-туридан жой олган “Қизилқум” — “Бунёдкор” жамоалари баҳсидан сўнг, мезбонлар бош менежери Ҳамиджон Актамов ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирди.
—“Бунёдкор” — халқаро майдонда катта тажриба орттирган жамоалардан бири, — дея сўз бошлади Ҳамиджон Ғуломович. — Шунга қарамай, бугунги учрашувга жиддий ҳозирлик кўрдик. Негадир охирги ўйинларда жамоамиздан омад очиқчасига юз ўгирмоқда. Навоийда “Насаф” жамоаси билан кечган учрашувда ҳам охирги дақиқаларда нақд ғалабани қўлдан чиқаргандик. Бугун мухлислар жамоамизнинг икки бўлимда икки хил ўйин намойиш этганига гувоҳ бўлишди. Биринчи бўлимда йигитларимизга бир мунча эҳтиёткор бўлишини тайинлагандик. Улар кўрсатмаларимизни бехато амалга оширишди. Танаффусдан кейин ҳужумкорликни оширдик. Етарлича голли вазиятлар содир этилди. Аммо жамоамизда якуний нуқтани қўядиган футболчи топилмаётганидан ҳайронман. Ўз навбатида бугун рақиб посбони ҳам ўз маҳоратини намойиш этиб, жамоаси жонига оро кирди.

Қисқача айтганда, бугун жамоамиз ўйинидан кўнглим тўлган бўлса-да, натижадан қониқмадим. Ҳаво  бир мунча совуқ бўлишига қарамай, футболчиларимизни уюшқоқлик билан қўллаб-қувватлаган мухлисларимизга катта раҳмат! Улар учун бугун ғалаба қозона олмаганимиздан афсусдаман. Аммо олдинда бир биридан муҳим яна тўртта учрашув кутиб турибди. Мақсадимиз ана шу ўйинларда ўз ишқибозларимизни қувонтиришдир.

“Қизилқум” ПФК Матбуот хизмати.
Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика