Latest news

09:10"Арсенал" ушбу натижага тарихда илк бор эришди  0 08:44"Шикоят қилмасинлар". "Барселона" президенти Лапорта — "Реал"нинг "Осасуна"дан мағлубияти ҳақида  2 08:17Гвардиола нима учун Диашнинг ўрнига Ҳусановни туширганини тушунтирди  6 07:50Элдор Шомуродов Италияда  6 07:23"Ғазалкент" "Зенит" академияси тарбияланувчиси билан шартнома имзолади  1 02:40А Серия. "Аталанта" "Наполи"дан устун келди, "Милан" ўз майдонида "Парма"га мағлуб бўлди, "Рома" эса йирик ғалабага эришди  5 01:14Эрон Про лигаси. "Трактор" муҳим ўйинда дуранг ўйнади, Ҳамробековдан ассист  0 00:45БАА Про лигаси. "Бани Яс" "Ал Айн"га иккита гол уриб, мағлуб бўлди, Шукуров тўлиқ ўйнади  0 00:40АПЛ. "Тоттенхэм" — "Арсенал" 1:4  1 23:55Милан Митрович ватанига қайтди  8 23:38АПЛ. "Арсенал" меҳмонда "Тоттенхэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, пешқадамликни мустаҳкамлади  26 22:32Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  0 22:15Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  47 22:00"Пахтакор" собиқ дарвозабони фаолиятини Бразилияда давом эттиради  3 21:30"Қўқон-1912" "Бешиктош" футболчиси билан шартнома имзолади  7

Ҳамиджон Актамов доимгидек дангал гапирди News

Ҳамиджон Актамов доимгидек дангал гапирди

Суперлиганинг 6-тури доирасида "Локомотив" - "Қизилқум" (3:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози Ҳамиджон Актамов қатнашди.

- Икки таймда икки ҳил ўйин кўрдик. Биринчи бўлимда қўпол хатоларимиз голлар ўтказиб юбордик. Ўйиндан олдин футболчиларимга рақиблар хатолардан унумли фойдала олишини айтгандим. Тезкор голлар ўтказиб юборганимиздан кейин ўйинга мослашишга анча вақт керак бўлди. "Локомотив" - Ўзбекистоннинг кучли жамоаларидан бири. Улар билан тенглашиш жуда қийин.

Ички муҳитимизда камчиликлар, етишмовчиликлар бор. Жамоанинг захираси тор. Захирадан тушаётганлар ўйинни кучайтира олмаяпти. "Қизилқум"да фақатгина бир таркиб ўйнамоқда. Бу йил селекцияда адашдик деб ўйлайман. Йил бошида молиявий томондан қийналдик. Буни бошқа яшира олмайман. Таркибимизда 10 нафар яхши футболчи бор. Ёшларни қўйиб, уларга ҳам имкон берган ҳолда ҳаракат қиляпмиз. Бошқа иложи бўлмаяпти.

Геворкян? У каттароқ пул сўради, биз унинг талабини бажара олмадик. Унинг кетиши борасидаги барча сабаб молиявий томонга бориб тақалади.

Ўша мутахассислар менинг олдимга келиб уч кун ишлашсин. Ҳаммаси қочиб кетади. Мен бу жамоани иккинчи лигадан шу ергача олиб келдим. Заводда ишлайдиганлардан жамоа қилиб, шу даражага етдик. Осон эмас, улар ақл ўргатаверади, аммо менинг олдимга келиб, ишлашимни кўрмайди. Мен 5-6-ўринларга ҳаракат қиламан. Мен учун бу нормал ҳолат.

Ҳозиргача академиямиз йўқ эди. Бунгача биз илтимослар билан футболчи олиб келардик. Энди вилоят қошида академия ташкил қилинди. "Насаф"нинг 10 йиллик академияси бор. Академия ўз мевасини бериш учун бироз кутиш керак.

"Локомотив" - ҳакамга мухтож эмас. Жамоанинг Осиёда катта ўрни бор. Аммо ҳакамлар чемпионларга доимо ён босган. Билмадим, нега ундай унақа. Дунё футболида ҳам ундай ҳолат кузатилади.

Ўтган ўйиндаги ҳакамлик устидан ёздик. Биз тегишли жойларга мурожаатимизни тақдим этдик. Аммо кейин нима бўлганини билмайман. Мени бошқа чақиришмади.

Rating: +48   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика