Latest news

Ҳакими – 2022 йилдаги энг яхши араб спортчиси. У совринни онасига совға қилди News

Ҳакими – 2022 йилдаги энг яхши араб спортчиси. У совринни онасига совға қилди

ПСЖ ҳамда Марокаш ТЖ аъзоси Ашраф Ҳакими Ар-Риёдда ўтказилган “Joy Award” маросимида қатнашди.

У 2022 йилдаги энг яхши араб спортчиси дея эътироф этилди. Соврин Яқин Шарқдаги спортчиларга топширилади. Футболчи тадбирга онаси билан ташриф буюрди ва совринни унга совға қилди.

24 ёшли футболчи ЖЧ-2022'да Марокаш терма жамоаси билан кучли тўртликдан жой олди. Парижликлар билан эса у ўтган мавсум Лига 1 ва Франция Суперкубогида муваффақиятга эришди.

Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика