Latest news

13:40Мақсад U-23 Осиё кубогини ютишми ёки Олимпиадага чиқиш?   1 13:20Кичик Пеледан Марадона Жуниоргача: яшил майдонда омади чопмаган фарзандлар  0 12:55Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақасида Малайзия ўрнини эгаллайди  3 12:37Футбол фахрийси Гурам Дараселия вафот этди  2 12:32"Металлург" – сокинлик бағридаги юбилей  5 12:03Расман: "Бунёдкор" легионер ҳужумчи трансферини эълон қилди  2 11:45Муҳаммадали Усмонов: "Андижон" мухлисларининг бундай илиқ кутиб олиши бошқача қувонч ва хурсандчилик бағишлади"  1 11:22"Бу рассомни Ван Гог билан солиштиришга ўхшайди". Гвардиола Месси ва Ямаль ҳақида  4 10:54Санчо учинчи марта "Боруссия"га қайтиши мумкин  0 10:26"Пахтакор" ва "Бунёдкор" собиқ ҳужумчиси фаолиятини "Шўртан"да давом эттириши мумкин  7 09:55Жоау Феликснинг "Ал Насср"даги маоши маълум  1 09:28"Пахтакор" ҳимоячиси фаолиятини "Динамо" ёки "Сўғдиёна"да давом эттириши мумкин  3 09:01Абдуқодир Ҳусанов янги мавсумга тайёргарлик кўриш учун "Манчестер Сити" ихтиёрига қайтди  5 08:34"Сурхон" ва "Андижон" ўзаро футболчи алишишди. Шунингдек, "бургутлар" "шерлар"дан футболчи ижарага олади  2 08:05"Шўртан" яна бир собиқ "Олимпик" футболчиси билан шартнома имзолади  1

Ҳаким Фузайлов - "Хўжанд" бош мураббийи News

Ҳаким Фузайлов - "Хўжанд" бош мураббийи

Таниқли мураббийлардан бири Ҳаким Фузайлов "Хўжанд" клуби бош мураббийи этиб тайинланди.

Тожик футболи афсоналаридан бири, ўз пайтида Тожикистон терма жамоаси, "Истиқлол" клуби, шунингдек Тошкентнинг "Локомотив" клубида фаолият олиб борган ушбу мутахассис Тожикистон чемпионатида 2-ўринда бораётган "Хўжанд"ни бошқаради. 

Маълумки, ушбу жамоани йил бошидан бери сербиялик Никола Лазаревич бошқариб келаётганди. Бироқ коронавирус пандемияси сабаб уйига кетган мураббий шу билан ортга қайта олмаяпти. Натижада ўзаро келишувга кўра шартнома бекор қилинди ва клуб раҳбарияти Ҳаким Фузайлов билан шартнома имзолади.

Ҳаким Фузайлов 1964 йил 12 августда Қўрғонтепада туғилган. УЕФА Про лицензиясига эга. Асосан "Помир" сафидаги ўйинлари орқали халққа танилган. 1992 йил "Локомотив" Москва сафига йўл олиб фаолиятини Россияда давом эттирган ҳамда бронза медалларни қўлга киритган. 

Ҳаким Каюмович мураббийлик фаолиятини "Бухоро" клубида бошлаб, кейинчалик Самарқанднинг "Динамо" жамоасини бошқарган. 2005-2011 йиллар оралиғида "Ростов" ҳамда "Локомотив" Москва клубларида селекционер сифатида фаолият олиб борган. 2012 йил Тошкентнинг "Локомотив" жамоасида фаолият юритган. 

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика