Latest news

23:43Франция чемпионати аутсайдерида мураббий истеъфога чиқарилди  0 23:16Варди энг яхшиси!  1 22:46Эшитдик-да! "Арал" Суперлигага чиқса, футболчиларга автомобил берилади  5 22:30"Челси" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  2 22:13Ҳиндистонда Мессига ҳайкал қўйилади  4 21:59"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди  5 21:44Ҳоланд Салоҳни шарманда деган Каррагер ҳақида: "Уни кўрсам асабим бузилади"  7 21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  6 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  2 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  1 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  3 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  4 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  3

Ҳаким Фузайлов: "Туркманистон бизга таклиф билан чиқди, аммо биз рад жавобини бердик" News

Ҳаким Фузайлов: "Туркманистон бизга таклиф билан чиқди, аммо биз рад жавобини бердик"

"Хоразм" бош мураббийи Ҳаким Фузайлов Суперлига 20-тур доирасидаги ОКМК (1:3)га қарши ўйиндан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди.

"Ўйин бироз қийин кечди. Сабаби ҳозирда тақвим жуда ҳам оғир. Умуман олганда, ОКМКнинг ҳужумларига ҳужум билан жавоб қайтардик. Улар биздан кўра кўпроқ тўп киритишди. Шундай экан, ғалаба билан табриклайман. Биз эса курашишда давом этамиз", — дея гапни бошлади хоразмликлар бош мураббийи.

— "Хоразм" кўплаб ўйинларда, бугун ҳам, бундан олдин "Бухоро" билан ўйинда ҳам сўнгги дақиқаларда тўп ўтказиб юбормоқда, бунга сабаб нима?

— Захирамиз жуда ҳам қисқа ва катта босим асосий ўйинчилар гуруҳимизга тушмоқда. Якунда нимадир етишмаяпти, биз буни кўриб турибмиз. Ҳозирда тўрт кундан сўнг бешинчи, уч кундан сўнг тўртинчи кунларда ўйинлар бўлаётгани сабаб йигитлар тикланишга улгуришмаяпти.



— ФИФА кунлари сабаб икки ҳафталик танаффус юзага келади. Футболчиларни тонусда ушлаб туриш учун нималар қиласиз?

— Аввало, бир неча кун ўйинчиларга дам берамиз, шундан сўнг 14 сентябрь куни бўлиб ўтадиган "Бунёдкор" билан ўйинга тайёргарликни бошлаймиз. Бунгача назорат ўйинлари бўлиб ўтади, ҳозирда рақибларни излаяпмиз. Туркманистон терма жамоаси биз билан ўйнаш таклифи билан чиқди, аммо 26 август жуда қисқа муддатлиги сабаб рад жавобини бердик.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика