Latest news

00:06Тони Кроос де Лигтнинг голида ҳакам хато қилганини айтди  0 23:33Италия кубоги финали! "Аталанта" – "Ювентус". Бошланғич таркиблар аниқ  0 23:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" – "Ньюкасл". Асосий таркиблар аниқ!  2 23:05АПЛ. "Брайтон" – "Челси". Таркиблар аниқ!  3 22:59Ла Лига мавсумнинг энг яхши ёш ўйинчиси бўлиш учун номзодларни эълон қилди  5 22:36АПЛда янги мавсумдан ВАР бекор қилиниши мумкин!  6 22:00Россия кубоги ярим финали! "Зенит" – ЦСКА. Файзуллаев асосий таркибдами?  15 21:53"Ювентус" янги бош мураббий билан келишиб қўйди  3 21:21Жейми Каррагер: "Ортега "Сити"ни чемпион қилди"  7 20:57Ла Лигада мавсум мураббийи бўлиш учун номзодлар эълон қилинди. Хави улар орасида йўқ  6 20:40Танга ташлаш орқали финалчи аниқланган ҳамда ҳал қилувчи ўйини қайта ўтказилган Европа чемпионати ҳақида ҳикоя қиламиз  1 20:19"Футбол олами". "Нефтчи" - "Андижон" 2:2, "Навбаҳор"да ғалаба ва 7-турнинг қолган ўйинлари ҳақида  0 20:07Беллингем, Винисиус, Левандовски, Гризманн... Ла Лигада ким энг яхши бўлади?  17 19:52ОКМКда тарихий ғалаба, водий дербисидаги мухлислар рекорди - Суперлиганинг 7-туридан 20 та факт  4 19:22Аббосбек Файзуллаев Россияда "мавсум кашфиёти" соврини учун якуний учликдан жой олди  10

Ҳаким Фузайлов: "Суперлигага чиқиши мумкин бўлган 10та клубни санай оламан" News

Ҳаким Фузайлов: "Суперлигага чиқиши мумкин бўлган 10та клубни санай оламан"

Про лиганинг 2-туридан ўрин олган "Истиқлол" - "Динамо" (1:2) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Ҳаким Фузайлов ўз фикрларини билдирди.




"Биринчи турда "Янгиер" билан ўйин жуда ҳам қийин бўлганди, бугун ҳам шундай бўлди, олдинга ўтиб айтишим мумкинки биринчи давра тўлиқ шундай ўтади. Сабаби лигадаги клублар кучи деярли тенг. Кўплаб клублар ўз олдига Суперлига йўлланмасини мақсад қилиб қўйишган ва таркибни кучайтириб олишган. "Динамо" таркиби 90 фоизга янгиланди. Ким ғалаба қозонишни хоҳласа ўйин бошидан охиригача майдонда тинмай меҳнат қилиши шарт.

- Михайло Удод нима учун захирада қолдирилди?

- Сабаби у яқиндагина Ўзбекистонга етиб келди. Кейин назорат учрашувида жароҳат олди. Ҳозирги пайтда юртимиз иқлимига мослашмоқда.

- Абдураҳмоновнинг ўрнини тўлдириш қийин бўлмадими?

- Сирож Мелиев, Тимур Ҳакимов ва Олег Марчук каби футболчилар бор. Абдураҳмонов Туркиядаги мусобақада иштирок этиб сафимизга қайтиб келади.

- Жамоадан кетган футболчиларнинг ўрни тўлдирилдими?

- 15 январь куни жамоага келгандим. Рўйхатдан ўтказилган 25 нафар футболчини кўриб турибсиз. Мана шу ўйинчилар билан давралар оралиғига қадар бирга ишлаймиз.

- Дарвозабоннинг ўйинига қандай баҳо берасиз?

- Фарҳод Раҳматов ҳали ёш дарвозабон. Шу боис ўз устида кўпроқ ишлаши керак.

- Кейинги ўйинда дарвозада ротация бўлса керак?

- Нафақат дарвозабон чизиғида, балки бошқа чизиқларда ҳам ротация қиламиз.

- Ўзбекистон Суперлигасида Эҳсони Паншанбе каби тожикистонлик футболчилар бор. Сиз ҳам Тожикистондансиз, "Динамо" сафида тожикистонлик футболчиларни кўришимиз мумкинми?

- Агар молиявий томонлама келиша олсак нима учун йўқ? Айни пайтда молиявий имкониятимиз легионер футболчи олишга етмаса керак. Агар келажакда олдимизга Суперлигага чиқиш вазифаси қўйилса балки кучли легионер олиб келармиз. Эҳсонига келсак у тажрибали ўйинчи, миллий терма жамоа аъзоси, қўл остимда терма жамоада ҳам, "Истиқлол"да ҳам ўйнаган.

- Суперлигага чиқиши мумкин бўлган 2та клуб номини тахмин қила оласизми?

- Мен 10та клубни санай оламан. Менимча барча клублар тенг имкониятга эгалар.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика