Ҳаким Фузайлов: "Про лигада исталган жамоа кутилмаган "совға" тайёрлаши мумкин"
		
		27 mar 2022 20:10
        News	
	 
				 
				Ҳаким Фузайлов: "Про лигада исталган жамоа кутилмаган "совға" тайёрлаши мумкин"
Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида "Бухоро" жамоаси бош мураббийи Ҳаким Фузайлов иштирок этди.
"Про лигада ҳеч бир ўйинда бўшашишга ҳаққимиз йўқ. Ўйиндан иккита хулоса олдим. Биринчи бўлимда агрессив ҳаракат қилишимиз натижасида ҳисобни очдик. Шундан кейин пасайиш кузатилди. Футбол бундай хатоларни кечирмайди. Икки очко йўқотдик. Кураш давом этади. Йўқотилган очколарни топиш осон бўлмайди.
Мақсадимиз – Суперлигага чиқиш. Мени шунинг учун таклиф қилишди. Олдинда ўйинлар кўп. Кураш тўхтамайди. Уйда имкониятдан фойдалана олмаслик, аламли, албатта. Хавотирли жойи йўқ. Про лигада исталган жамоа кутилмаган "совға" тайёрлаши мумкин.
Захирадан майдонга тушган футболчиларга келсак, "Бухоро" футболининг афсонаси Шавкат Саломовнинг ҳаракатлари ёқди. Қолганлар ҳам ўзини кўрсатишга ҳаракат қилишди", – деди Ҳаким Фузайлов.
Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments