Latest news

23:45А Серия. "Рома" Римда "Ювентус"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  0 23:30Серия А. "Милан" - "Женоа" 3:3   0 23:25Бундеслига. "Айнтрахт" - "Байер" 1:5   0 23:20АПЛ. "Ливерпуль" - "Тоттенхэм" 4:2   0 23:15АПЛ. "Челси" - "Вест Хэм" 5:0   0 23:10Серия А. "Кальяри" - "Лечче" 1:1   0 22:47Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор"  0 22:45Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди"  9 22:25АПЛ. "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  13 22:07Гнабри "Реал" билан ўйин олдидан: "Ўйинни ўлдириш керак"  3 21:42Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак"  11 21:23Роналду "Интер Майами"га ўтиши мумкин — журналист Абдулазиз Ал Осаими  20 20:55"Реал" ва Испания терма жамоаси собиқ бош мураббийи "Бавария"ни рад этди  0 20:27Суперлига. "Бунёдкор"нинг омадсизликлари давом этади, бу сафар "Сурхон"га имконият бой берилди  27 20:24"Атлетико" афсонаси Мадридда қоладими?  7

Ҳаким Фузайлов: "Ўйинимиз менга ёқди, аммо натижа ёқмади" News

Ҳаким Фузайлов: "Ўйинимиз менга ёқди, аммо натижа ёқмади"

Про лиганинг 19-туридан ўрин олган "Турон" - "Бухоро" (2:2) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Ҳаким Фузайлов ўз фикрларини билдирди.





"Ўйин кескин ўтди. Ўйлашимча биз ўйинда устунликка эришдик. Ўйинимиз менга ёқди, аммо натижа ёқмади. Ваҳимали ҳеч нарса бўлмади, ўз олдимизга қўйилган вазифа - Суперлигага чиқиш учун курашишда давом этамиз", - деди Ҳаким Фузайлов. 

- 77-рақамдаги футболчи жуда фаол ўйнаётганди, аммо уни алмаштирдингиз...
- Файзулло Жуманқўзиевни рақиблар кўп бор йиқитишди, шифокорлар унга неча бор ёрдам беришди. Тўғри у фаол бўлди, голли пас берди. Ўйин анчагина кескин ва тўқнашувларга бой бўлди. Ҳали олдинда ўйинлар кўплиги учун уни асрашга қарор қилдим.

- Бугун легионер ҳужумчи Сонг Лонгжи майдонга тушмади...
- Бугун ҳужумчи Рўзимбой Аҳмедов анча фаол ўйнади ва гол урди. Ҳужумда ҳавода ҳам, ерда ҳам курашларда ғолиб чиқди. Ярим ҳимоячиларга катта юклама тушди. Шу боис Сонг Лонгжини майдонга туширмадим.

- Сўнгги дақиқаларда ҳакам билан тортишиб, сариқ карточка олдингиз. Ўша вазиятда пенальти бор эди деб ҳисоблайсизми?
- Мен вазиятга яқин тургандим, ҳакам эса мендан ҳам яқинроқ эди. Тўп нотабиий ҳолатдаги қўлга текканини кўрдим. Аммо ПРО лигада VAR йўқ. Ҳакамларни текширадиган комиссия бор. Уларнинг хулосасини кутамиз.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика