Latest news

13:47ЕЧЛ. "Реал" ва "Бавария"нинг бугунги ўйин учун тахминий таркиблари  1 13:27"Насаф"нинг асосий жамоаси кетидан футзал жамоаси ҳам голлар шоусида ғалаба қозонди  0 12:55Миличкович "Металлург"нинг 900-голи муаллифи  0 12:27"Пахтакор"да йўқотиш. Бу мавсум 5та гол урган футболчи сафдан чиқди  6 11:58"Насаф" голлар шоусида ОКМКни мағлуб этган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 11:27Футзал. Бугун Фарғонада 10-тур старт олади, пешқадам БМБ "Пахтакор"га қарши  0 11:11Жозе Моуриньо собиқ жамоасига қайтмоқчи  10 10:45Ильгиз Танташев ЖЧ-2026 саралаш ўйинига тайинланди  2 10:36«Челси» 17 ёшли болакай учун 30 миллиондан воз кечишга тайёр  1 10:11ПСЖ президенти журналистнинг саволига кескин жавоб қайтарди  8 09:45Тиаго Силва янги жамоаси билан шартнома имзолади  6 09:19Мбаппенинг «Боруссия»га қарши учрашувдаги ҳаракатлари 2 баҳога лойиқ кўрилди  18 08:53Месси ХХI асрда ушбу натижага эришган биринчи футболчига айланди  13 08:26Луис Энрике ПСЖнинг EЧЛдан чиқиб кетишига муносабат билдирди  21 08:00ПСЖ — «Боруссия» учрашувининг «man of the match» соҳиби маълум  17

Ҳаким Фузайлов: "Ўйинимиз менга ёқди, аммо натижа ёқмади" News

Ҳаким Фузайлов: "Ўйинимиз менга ёқди, аммо натижа ёқмади"

Про лиганинг 19-туридан ўрин олган "Турон" - "Бухоро" (2:2) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Ҳаким Фузайлов ўз фикрларини билдирди.





"Ўйин кескин ўтди. Ўйлашимча биз ўйинда устунликка эришдик. Ўйинимиз менга ёқди, аммо натижа ёқмади. Ваҳимали ҳеч нарса бўлмади, ўз олдимизга қўйилган вазифа - Суперлигага чиқиш учун курашишда давом этамиз", - деди Ҳаким Фузайлов. 

- 77-рақамдаги футболчи жуда фаол ўйнаётганди, аммо уни алмаштирдингиз...
- Файзулло Жуманқўзиевни рақиблар кўп бор йиқитишди, шифокорлар унга неча бор ёрдам беришди. Тўғри у фаол бўлди, голли пас берди. Ўйин анчагина кескин ва тўқнашувларга бой бўлди. Ҳали олдинда ўйинлар кўплиги учун уни асрашга қарор қилдим.

- Бугун легионер ҳужумчи Сонг Лонгжи майдонга тушмади...
- Бугун ҳужумчи Рўзимбой Аҳмедов анча фаол ўйнади ва гол урди. Ҳужумда ҳавода ҳам, ерда ҳам курашларда ғолиб чиқди. Ярим ҳимоячиларга катта юклама тушди. Шу боис Сонг Лонгжини майдонга туширмадим.

- Сўнгги дақиқаларда ҳакам билан тортишиб, сариқ карточка олдингиз. Ўша вазиятда пенальти бор эди деб ҳисоблайсизми?
- Мен вазиятга яқин тургандим, ҳакам эса мендан ҳам яқинроқ эди. Тўп нотабиий ҳолатдаги қўлга текканини кўрдим. Аммо ПРО лигада VAR йўқ. Ҳакамларни текширадиган комиссия бор. Уларнинг хулосасини кутамиз.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика