Latest news

08:30"Эл Класико"дан сўнг Ямал севгилиси билан муносабатларига нуқта қўйди  0 08:02МЛС. Мессининг голи жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолмади  2 07:36Opta АПЛнинг якуний жадвали қандай бўлишини тахмин қилди  1 03:03АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Астон Вилла"ни ишончли ҳисоб билан мағлуб этди  6 03:01Ла лига. "Реал" Мадридда "Валенсия"ни тор-мор этди  8 02:43А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Кремонезе"ни мағлуб этди, мезбонлар сафида Жейми Варди гол урди  1 02:00Бундеслига. "Бавария" марказий ўйинда "Байер"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  2 01:32Саудия Арабистони чемпионати. Роналду 90+15 дақиқада пенальтидан гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди  10 01:15АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Челси" ўртасидаги Лондон дербиси тақдирини биттагина гол ҳал қилди  3 23:53Лига 1. ПСЖ 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Ницца"ни мағлуб этди  0 22:14Ла Лига. "Атлетико" ўз уйида "Севилья"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:00АПЛ. "Арсенал" меҳмонда ғалабага эришди, МЮ эса қийинчилик билан дуранг қайд этди  13 21:48Максим Шацких: "Футболчиларимиз учун хурсандман, жамоам кўрсатган ўйин менга ёқди"  8 21:36Исломбек Исмоилов 5 нафар Осиё чемпионини Жаҳон чемпионатига олиб кетмади  14 21:25Суперлига. "Андижон" - "Бухоро" 1:1  0

Ҳаким Фузайлов: "Ўйинимиз менга ёқди, аммо натижа ёқмади" News

Ҳаким Фузайлов: "Ўйинимиз менга ёқди, аммо натижа ёқмади"

Про лиганинг 19-туридан ўрин олган "Турон" - "Бухоро" (2:2) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Ҳаким Фузайлов ўз фикрларини билдирди.





"Ўйин кескин ўтди. Ўйлашимча биз ўйинда устунликка эришдик. Ўйинимиз менга ёқди, аммо натижа ёқмади. Ваҳимали ҳеч нарса бўлмади, ўз олдимизга қўйилган вазифа - Суперлигага чиқиш учун курашишда давом этамиз", - деди Ҳаким Фузайлов. 

- 77-рақамдаги футболчи жуда фаол ўйнаётганди, аммо уни алмаштирдингиз...
- Файзулло Жуманқўзиевни рақиблар кўп бор йиқитишди, шифокорлар унга неча бор ёрдам беришди. Тўғри у фаол бўлди, голли пас берди. Ўйин анчагина кескин ва тўқнашувларга бой бўлди. Ҳали олдинда ўйинлар кўплиги учун уни асрашга қарор қилдим.

- Бугун легионер ҳужумчи Сонг Лонгжи майдонга тушмади...
- Бугун ҳужумчи Рўзимбой Аҳмедов анча фаол ўйнади ва гол урди. Ҳужумда ҳавода ҳам, ерда ҳам курашларда ғолиб чиқди. Ярим ҳимоячиларга катта юклама тушди. Шу боис Сонг Лонгжини майдонга туширмадим.

- Сўнгги дақиқаларда ҳакам билан тортишиб, сариқ карточка олдингиз. Ўша вазиятда пенальти бор эди деб ҳисоблайсизми?
- Мен вазиятга яқин тургандим, ҳакам эса мендан ҳам яқинроқ эди. Тўп нотабиий ҳолатдаги қўлга текканини кўрдим. Аммо ПРО лигада VAR йўқ. Ҳакамларни текширадиган комиссия бор. Уларнинг хулосасини кутамиз.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика