Latest news

12:29"Барселона" ва ПСЖ УEФА томонидан муаммога учради. Нима бўлди?  0 12:02Иброҳим Шокиров: "Европа жамоалари билан фарқ катта эмасди"  1 11:40"Лига кучайиб қолмади": Ла Лига президенти Саудия Арабистони чемпионатини танқид қилди  4 11:04"Арсенал" А Сериянинг юлдузларидан бирини қўлга киритиш бўйича музокараларни бошлади  1 10:40Абдулмалик Анваров: "Худо хоҳласа, тўхтаб қолиш йўқ"  2 10:17Флик "Реал" босими ҳақида: "Улар жуда жиддий рақиб. Лекин бошқа жамоалар ҳам бор"  1 09:53Шукуруллаев: "Уларга қарши баҳсда бор кучимизни бериб қўйдик"  3 09:26"Ливерпуль" АПЛ юлдузига қизиқиш билдирмоқда. Бироқ У Аморим жамоасида тўп сурмоқчи  0 09:00Неъматуллоҳ Рустамжонов: "Европа жамоаларининг бизнинг футболчилардан жисмоний ҳолати яхшироқ"  5 08:33Расман. "Бухоро" ва "Хоразм" плей-оффни сафарда ўтказади  6 08:08"Арсенал" билан шартнома имзолаш учун футболчи 5 клубга рад жавобини берди  0 07:45Суперлига. Бугун "Нефтчи" чемпионликни қўлга киритиши мумкин  45 01:50Гвардиола: "Чемпионлик учун ҳақиқий кураш энди бошланмоқда"  0 01:17Рубен Аморим: "Бизда ўсиш бор"  1 00:46Инглиз футболида қизиқ ҳолат: клуб бир ҳафта учун дарвозабон ижарага олди  2

Ҳаким Фузайлов: “Жамоа натижа кўрсата олмаса, бунга бош мураббий жавоб беради” News

Ҳаким Фузайлов: “Жамоа натижа кўрсата олмаса, бунга бош мураббий жавоб беради”

Про-лиганинг 20-туридан ўрин олган “Машъал” - “Хоразм” (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Ҳаким Фузайлов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- “Машъал” жамоасини ғалаба билан табриклайман. Ўйин ҳақида айтадиган бўлсам, ёмон ҳаракат қилмадик. Вазиятларимиз бўлди, ҳаммасидан ҳам унумли фойдалана олмадик. Таъкидлаш жоиз, “Машъал” бугунги учрашувда ғалабага эришган бўлса-да, катта устунликка эга бўлмади. Кўрсатган ўйинимиз ёмон эмас, лекин натижа борасида мақтана олмаймиз.

- “Хоразм” жамоаси ўз олдига катта мақсадларни қўйгани ҳақида айтиб келасиз. Бироқ, жамоа айни дамда турнир жадвалида қуйи 3 таликда турибди. Бу ҳолатни клуб раҳбарияти ва жамоа мухлислари қандай қабул қилишмоқда?

- Натижа учун бош мураббий ва мураббийлар штаби жавобгар бўлади. Ҳаракат қилаяпмиз, ҳар ўйинда ғалаба учун режа тузамиз. Бироқ, ўхшамаётган жиҳатлар кўп. Натижа ёмон бўлаётган экан, демак жамоа янгиликларга муҳтож.

- Захиралар ўзини қайд даражада оқлади деб ҳисоблайсиз?

- Мағлубиятдан қтулиб қолиш учун ҳаракат қилдим. Ҳозир ҳеч кимни айблай олмайман, айтиб ўтганимдек, натижа учун бош мураббий жавобгар. Эътирозлар ҳам йўқ эмас, кўплаб ҳужумлар ташкил этаётган бўлсак ҳам, вазиятларни голга айлантиришда оқсаяпмиз.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика