Latest news

10:00Флик: "Мен кўрмоқчи бўлган нарса шу эди"  1 09:36"Мен ишлаган энг профессионал ўйинчилардан бири". Анчелотти — Роналду ҳақида  0 09:10"Арсенал" ушбу натижага тарихда илк бор эришди  0 08:44"Шикоят қилмасинлар". "Барселона" президенти Лапорта — "Реал"нинг "Осасуна"дан мағлубияти ҳақида  6 08:17Гвардиола нима учун Диашнинг ўрнига Ҳусановни туширганини тушунтирди  6 07:50Элдор Шомуродов Италияда  11 07:23"Ғазалкент" "Зенит" академияси тарбияланувчиси билан шартнома имзолади  3 02:40А Серия. "Аталанта" "Наполи"дан устун келди, "Милан" ўз майдонида "Парма"га мағлуб бўлди, "Рома" эса йирик ғалабага эришди  5 01:14Эрон Про лигаси. "Трактор" муҳим ўйинда дуранг ўйнади, Ҳамробековдан ассист  0 00:45БАА Про лигаси. "Бани Яс" "Ал Айн"га иккита гол уриб, мағлуб бўлди, Шукуров тўлиқ ўйнади  1 00:40АПЛ. "Тоттенхэм" — "Арсенал" 1:4  1 23:55Милан Митрович ватанига қайтди  8 23:38АПЛ. "Арсенал" меҳмонда "Тоттенхэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, пешқадамликни мустаҳкамлади  26 22:32Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  0 22:15Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  49

Ҳаким Фузайлов: "Бугун икки очко йўқотдик" News

Ҳаким Фузайлов: "Бугун икки очко йўқотдик"

ПРО-Лиганинг 23-тури доирасида "Шўртан" - "Хоразм" учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув якунлангач меҳмонлар устози Ҳаким Фузайлов ОАВ вакиллари саволларига жавоб берди.


"Ўйин кутилганидек қийин бўлди. Бугунги учрашувни икки нафар марказий ҳимоячимиз жароҳат туфайли ўтказиб юбораётган эди. Биз биринчи бўлимда рақибдан кўпроқ вазиятлар яратдик, аммо иккинчи бўлимда рақиб ҳам етарлича қаршилик кўрсатди. Бугун икки очко йўқотдик деб ўйлайман", - деди Ҳаким Фузайлов.

- "Хоразм" жамоаси бугунги дуранг натижасидан қониқдими?
- Йўқ, албатта. Биз бунга қадар ҳам кўп очколарни йўқотгандик. Бу жуда ёмон. Шу сабабли бугун икки очко йўқотдик деб айтиб ўтдим.

- Жамоангиз намойиш этаётган қониқарсиз натижаларга нима сабаб бўлаяпти деб ўйлайсиз?
- Ҳали олдинда ўйинлар бор. Биз ҳозир 6-ўриндамиз ва мавсум якунига қадар ўз ўрнимизни яхшилаб олишга ҳаракат қиламиз. Жамоам яхши ўйин намойиш этмоқда, аммо яна бир нима етишмаётгандек, тўғриси. Буларнинг барчасини тўғрилаш учун бироз вақт керак, менимча.

- Жамоангиз 1:0 ҳисобини сақлаб қолиши учун нима етишмади?
- Бироз концентрация. Ўйин сўнгида бир нечта вазиятларга эга бўлдик, аммо улардан унумли фойдалана олмадик.



Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика