Latest news

22:57U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди  255 22:37"Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" Влахович атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда  1 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  16 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  4 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  8 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  11 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  5 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  2 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  8 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  11 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  34 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  4 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  12 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   26

Ҳаким Фузайлов: "Агар гол урмасак керакли очколарни қўлга кирита олмаймиз" News

Ҳаким Фузайлов: "Агар гол урмасак керакли очколарни қўлга кирита олмаймиз"

Суперлига 22-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Қўқон-1912" (0:0) учрашувидан сўнг "Хоразм" бош мураббийи Ҳаким Фузайлов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Баҳс қандай кечганини ҳамма кўрди. Ўз майдонимизда навбатдаги учрашувни ўтказдик ва катта устунликка эга бўлдик. Хавфли вазиятлар кўп бўлди. Лекин эски касалимиз қўзғаб вазиятлардан фойдалана олмадик. Гол уришда муаммолар юзага келяпти. Бизга усталик билан фойдаланиш етишмаяпти.

Ўйинга борини бериш ва ҳаракат қилиш бўйича шогирдларимга эътироз йўқ. Эътироз фақат гол урмасликда ва баъзи тактик режалар ишламаслигида бўлиб қоляпти. Агар гол урмасак керакли очколарни қўлга кирита олмаймиз. Суперлига тугашига 8 тур қолди ва буёғига янада жиддий бўлишимизга тўғри келади. Ҳисобимизда 20 очко бор. Бошқалардан орқада қолиб кетмаслик учун кўпроқ очко жамғаришимиз лозим. Ҳали кураш олдинда.

- Жамоа нима учун голли вазиятлардан фойдалана олмаяпти?

- Ўйин томонлама эътирозим йўқ. Биз ҳамма билан яхши ўйнаяпмиз. Чемпионат етакчиларига қарши ҳам ёмон кўринмадик. Фақат гол уриш қийин бўляпти. Бу футболчилар савияси билан боғлиқми? Агар шундай десак, бизда тажрибали ўйинчилар ҳам, ёшлар ҳам бор. Ҳаммага вақт керак. Бирданига нимагадир эришиш осон бўлмайди. Мақсадимиз, жамоани Суперлигада олиб қолиш. Бу осон бўлмаслигини биламиз, лекин ҳаракат қилишда давом этамиз.

Rating: +1   

Comments

   
20 sep 22:42:25
Жамшид Jamshid
Шахрам Самиевдей хужумчи бор гол каердан булсин деган экан
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика