Latest news

20:05Суперлига. "Динамо" – "Пахтакор" 0:1 (матнли трансляция)  45 19:58Ўзбекистонда ўтадиган ФИФА Футзал Жаҳон чемпионати-2024 мусобақасининг расмий логотипи эълон қилинди  0 19:53Аргентина терма жамоасига чақирилганлар рўйхати эълон қилинди  0 19:49"Марсел"нинг 3 нафар футболчиси ўққа тутилди  0 19:20Хорватия терма жамоаси Евро-2024 учун таркибини тақдим этди  2 18:55Суперлига. "Сурхон" – "Насаф" 0:1 (матнли трансляция)  19 18:54"Ливерпуль" "Байер" ҳимоячиси учун курашда пешқадамлик қилмоқда  0 18:26МЮ, "Манчестер Сити" ва "Тоттенхэм" Брантуэйтга қизиқмоқда  0 17:49ОКМК "Сўғдиёна"ни мағуб этган голларга бой ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 17:20"Реал" "Ливерпул"дан Мак Аллистерни сотиб олиш ҳақида ўйламоқда  1 16:52"Астон Вилла" "Челси" етакчиси билан шартнома имзоламоқчи  2 16:25Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин  1 15:59"Тоттенхэм" ҳимоячиси жамоани тарк этади  1 15:37Тиаго Силва "Челси" билан хайрлашди  6 15:10"Сурхон" – "Насаф", "Динамо" – "Пахтакор" учрашувларини кимлар шарҳлайди?  16

Ҳаким Фузайлов: "Абрамовни шахсан билганим учун айтишим мумкинки, "Динамо" сюрприз кўрсата олади" News

Ҳаким Фузайлов: "Абрамовни шахсан билганим учун айтишим мумкинки, "Динамо" сюрприз кўрсата олади"

Жорий мавсум бошида "Бухоро"дан истеъфога чиққан тожикистонлик мутахассис Ҳаким Фузайловни бошқа жамоада кўрганимиз йўқ.

Хўш, мураббий ҳозирда нималар билан банд? Шу ва бошқа саволлар билан Ҳаким Фузайловга юзландик. 

- Ҳаким Қаюмович "Бухоро"ни тарк этганингиздан сўнг нима билан машғул бўлдингиз? Қайси жамоалардан таклифлар бўлди?

- Биринчи навбатда соғлиғимни тиклаб олдим. Ҳорди чиқариш баробарида футбол ўйинларини томоша қилдим. Таклифлар Ўзбекистон ва бошқа мамлакатлардан бўлди. Бу чорловлар ҳақида ҳозир гапиришнинг мавриди эмас. Чунки таклифларни рад қилиб бўлганман. 

- "Бухоро"дан истеъфога чиқарилишингиз ўшанда қанчалик адолатли бўлганди? Мураббий ўзгарди. Клуб эса қийин вазиятдан чиқиб кета олгани йўқ...

- Бу менинг қарорим. Асосий муаммо соғлиғимда бўлди, дея оламан. Босим юқори эди. 

- Клубнинг Суперлигада қолиш имкониятини қандай баҳолайсиз?

- Олдинда яна 6та ўйин қолди. Барчаси жамоанинг ўз қўлида. "Бухоро"да Суперлигада қолиш учун имконият бор.  

- Сизнингча, Про лигадан Суперлигага чиққан жамоаларга нима етишмаяпти?

- Ишонч йўқлиги ва жамоавий ўйин етишмаяпти. 

- Бу селекция жараёнларига ҳам боғлиқми?

- Албатта. Бу омил ҳам таъсир қилади. Клубда селекция йил давомида ва тўхтовсиз давом этиши керак. 

- "Динамо" Вадим Абрамов бошчилигида Суперлигага қайтди. Самарқанд жамоасидан Суперлигада нима кутяпсиз? 

- Вадим Абрамовни шахсан билганим учун айтишим мумкинки, "Динамо" сюрприз кўрсата олади. Кейинги мавсумда "Динамо"дан чиройли ва ишончли ўйин кутаман. 

- Суперлигада қайси мураббийнинг ишини юқори баҳолай оласиз? Қайси жамоада мураббий имзоси кўриняпти?

- Бу борада кўплаб мураббийларни санаб ўтишим мумкин. Чунки уларнинг қандай ишлашини биламан. Бу йил эса Бердиев, Левченко, Шацких, Бабаян, Қосимов ва Кападзенинг ишини алоҳида айтишим жоиз.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика