Latest news

02:40А Серия. "Аталанта" "Наполи"дан устун келди, "Милан" ўз майдонида "Парма"га мағлуб бўлди, "Рома" эса йирик ғалабага эришди  5 01:14Эрон Про лигаси. "Трактор" муҳим ўйинда дуранг ўйнади, Ҳамробековдан ассист  0 00:45БАА Про лигаси. "Бани Яс" "Ал Айн"га иккита гол уриб, мағлуб бўлди, Шукуров тўлиқ ўйнади  0 00:40АПЛ. "Тоттенхэм" — "Арсенал" 1:4  1 23:55Милан Митрович ватанига қайтди  8 23:38АПЛ. "Арсенал" меҳмонда "Тоттенхэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, пешқадамликни мустаҳкамлади  26 22:32Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  0 22:15Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  46 22:00"Пахтакор" собиқ дарвозабони фаолиятини Бразилияда давом эттиради  3 21:30"Қўқон-1912" "Бешиктош" футболчиси билан шартнома имзолади  6 21:06Лингард Жанубий Америкадан жамоа топди  1 21:05АПЛ. "Ливерпуль" 90+7 дақиқада гол уриб, "Ноттингем Форест"ни мағлуб этди  14 20:48"Ман Сити" португалиялик ҳимоячи учун "Арсенал" билан курашиши мумкин  2 20:20"Тоттенхэм" — "Арсенал". Таркиблар маълум  18 20:01ОПЛ. "Сабаҳ" муҳим ўйинда 88-дақиқада гол уриб, ғалабага эришди, Раҳмоналиев захирадан ўйинга қўшилди  1

Ҳакамлар ва назоратчиларнинг ёзги малака ошириш курслари старт олди News

Ҳакамлар ва назоратчиларнинг ёзги малака ошириш курслари старт олди

8 июлдан ЎФФ ҳакамлари ва назоратчилари малакасини ошириш бўйича ёзги курслар старт олди.
Дастлаб, 8-10 июль кунлари назоратчилар малакасини ошириш бўйича курслар ўтказилди.

Жумладан, биринчи кун 15 нафар назоратчи ўйин қоидалари бўйича савол-жавоб ва имтиҳонлар ўтказилган бўлса, иккинчи кун назоратчи рапортини тўлдириш методикаси бўлиб ўтади, учинчи куни эса айнан шу методика бўйича имтиҳон ва ФИФАнинг «Ўйин қоидалари» бўйича видеоматериали намойиш этилди.

Ҳакамларнинг биринчи курслари 15 июль куни бошланади. Унда Олий ва Биринчи лигада фаолият олиб борувчи 100дан ортиқ бош ва ёрдамчи ҳакамлар «Пахтакор» стадионида рўйхатдан олинганидан сўнг, улардан ФИФА нормативлари бўйича тест олинади, шунингдек, «Чиғатой» базасида «Ўйин қоидалари» бўйича имтиҳонлар ўтказилади.

Шунингдек, ўйин қоидалари бўйича савол-жавоб ўтказилади ва шу йўналишдаги ФИФА видеоматериали намойиш этилади. Иккинчи кунда ҳакамлар амалий машғулотлар ўтказишади, шунингдек, ўйинларни илмий-методик таҳлил қилишади. Учинчи-бешинчи кунларда ҳам шундай машғулотлар ўтказилади.

Ҳакамлар курсларининг кейинги босқичлари тартиби ҳам шундай кўринишда бўлади. Ҳакамларнинг машғулотларини ОАВ вакиллари ҳам кузатиб боришлари мумкин.

1-босқич: 8-10 июль (олий лига инспекторлари)
 2-босқич: 15 июль (олий ва биринчи лига бош ҳакамлари)
 3-босқич: 16 июль (олий ва биринчи лига ҳакам ёрдамчилари)
 4-босқич: 17 июль (биринчи лига ҳакам ёрдамчилари)
 5-босқич: 22-24 июль (биринчи лига назоратчилари йиғини)
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика