Latest news

10:53"Машъал" Суперлигага қайтибгина қолмай, чемпионлик учун кураш олиб боришга тайёр!"  5 10:51«Сурхон» яна икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 10:22«Нефтчи»ни яна бир легионери тарк этди  0 09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  6 08:42ЎФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  4 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  1 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0

Ҳакамлар “Насаф”га яна ёрдам беришдими? Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган ҳакамлик фаолияти таҳлили News

Ҳакамлар “Насаф”га яна ёрдам беришдими? Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган ҳакамлик фаолияти таҳлили

Россиялик экспертимиз баҳсли эпизодларни таҳлил қилди.

Championat.Asia сайтининг ҳакамлик бўйича эксперти, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев («Алё, рэф!» Телеграм канали) Суперлиганинг 17-тур учрашувларидаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди.


«Металлург» - «Динамо»

ВИДЕО

Қизиқарли ва жуда кам учрайдиган эпизод юз берди. "Динамо" дарвозабони жарима зарбасидан тўпни ўйинга киритгандан сўнг рақиб тегинишидан олдин тўпга яна оёқ қўйди. Бу қоидабузарлик ҳисобланиб, эркин зарба белгиланиши керак. Ҳакам мазкур эпизодни тўғри фаҳмлади. Аммо қоидага кўра, агар тўпга такроран тегиш гол уриш имкониятидан маҳрум этилишига олиб келса, у ҳолда дарвозабон ёки майдондаги ўйинчи бўлишидан қатъи назар футболчига қизил карточка кўрсатилиши керак. ВАР эпизодга аралашиб, тўғри иш қилди.


«Металлург» - «Динамо»

ВИДЕО

Агар бошқа камералар орқали такрорий вазиятни кўриш имконияти бўлмаса, ҳакамнинг "Металлург" жамоаси ўйинчисига сариқ карточка кўрсатиш қарорини маъқуллаш мумкин. Ўйинчи рақиб томон ва тўп устига оёғини ҳолатда кескин ташлади, аммо тўғридан-тўғри рақиб оёғига бутсасининг ост қисми билан зарба бермаган. Бу ҳолда "енгил" тегиниш содир бўлган, аммо тўпни олиб қўйишга уриниш жуда хавфли эди. Қўпол ўйин учун сариқ карточка тўғри кўрсатилган.


«Нефтчи» - «Олимпик»

ВИДЕО

Фақатгина умумий планда кўрсатилган такрорий вазиятлар орқали қоидабузарлик бўлган ёки бўлмаганини айтиш имконсиз. "Нефтчи" футболчисидан ҳеч қандай кескин турткилаш ҳаракатини кўрмаяпман. Агар ВАРда бошқа камералардан олинган такрорий вазиятлар бўлса, видеоёрдамчи эпизодга аралашиши мумкин эди, чунки мазкур тўқнашувдан сўнг дарҳол гол урилди.


«Локомотив» - «Қизилқум»

ВИДЕО

Мазкур вазиятда тўпнинг қўлга "классик" усулда тегиши содир бўлган. "Локомотив" ҳимоячиси қўлини орқасига перпендикуляр (тик ҳолатда) йўналтириб, тана майдонини кенгайтирган. ВАР вазиятга тўғри аралашади, аммо эпизодда бош ҳакамнинг ўзи қарор қабул қилиши керак эди. Сариқ карточкасиз пенальти белигилаш қарори ушбу ҳолатга мос тушади.


«Насаф» - «Андижон»

ВИДЕО

Яна сифатли такрорлар ва ракурслар муаммоси кўзга ташланган. "Андижон" футболчисининг оёғига тегиниш мумкин бўлган нуқта кўринмаган. Умуман олганда, "Насаф" ҳимоячиси яккама-якка курашга эҳтиётсизлик билан киришмоқда ва агар "устма-уст тушиш" (зарба берувчининг оёғига бутсанинг таг қисми билан тегиш) ҳолати юз берган бўлса, сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди. Бироқ яна бир бор таъкидлаш жоизки, ҳакамнинг хатога йўл қўйган-қўймаганини аниқ айтиб бўлмайди, чунки ҳеч нарсасини кўриб бўлмайди.


«Насаф» - «Андижон»

ВИДЕО

Менимча, бу вазиятда қоидани қўпол равишда бузганлик учун қизил карточка кўрсатилиши лозим. Аввалги турларда ҳам худди шундай қўполликлар учун ҳакамлар футболчиларни майдондан четлатган ҳолатлар бўлган. “Насаф” футболчиси бутсасининг таг қисми билан рақиб оёғининг орт қисмини зўр берган ҳолатда босди, бу ерда “эзиб юбориш” элементи мавжуд. ВАР вазиятга аралашмасдан, хато қилди. Ҳакамнинг яхши позицияда турганини қайд этмоқчиман. Тўғри, сариқ карточка футболчи учун иккинчиси бўлди, аммо унга "тўғридан-тўғри" қизил карточка кўрсатилиши керак эди.


«Сўғдиёна» - «Пахтакор»

ВИДЕО

Ҳакам эпизодни тўғри баҳолади. Яхши ҳаракат ва идеал позиция унга тўғри қарор қабул қилиш имконини берди — симуляция учун "Пахтакор" футболчисига сариқ карточка ва "Сўғдиёна" фойдасига жарима зарбаси.


«Сурхон» - «Навбаҳор»

ВИДЕО

Агар ВАРда офсайд чизиғи бўлмаса, бундай "чегаравий" вазиятларда ёрдамчи ҳакам ҳужум қилаётган томон фойдасига қарор қабул қилиши керак. Қанот ҳаками айнан шундай иш қилган. Бундай дадил қарор учун унга мақтов айтиш мумкин. “Навбаҳор”нинг голи тўғри ҳисобланди.


«Сурхон» - «Навбаҳор»

ВИДЕО

Ҳакамнинг яхши позиция танлаганини қайд этиб, унинг қарорини қўллаб-қувватлайман. Албатта, дарвоза ортидаги такрорий вазият етарли эмас. Бу ракурс бўлмаганда, ВАР вазиятга аралаша олмасди. Ҳакам ўз қарорини тўғри тасдиқлади. "Сурхон" футболчиси тўпни тўсатдан ён томонга йўналтираётган пайтда "Навбаҳор" футболчиси оёғини майсазорга ташлади. Шундан сўнг ҳужум қилаётган ўйинчи контакт ҳолатига "безак беришга" уриниб, йиқитиш ҳолати бўлмаса ҳам оёқларини ортга букиб олди.


«Бунёдкор» - ОКМК

ВИДЕО

Умуман олганда, бу унчалик мураккаб эпизод эмас. "Бунёдкор" футболчиси тахминан бутун гавдаси билан офсайдда турган эди. Ҳакам ёрдамчиси, кўрсатмаларга биноан, вазиятни охиригача ўйнашга имкон берди, сўнгра офсайдни қайд этди. Агар офсайд бўлмаганда, ОКМК дарвозабонига қизил карточка кўрсатилиши лозим эди. Бироқ, ўйиндан ташқари ҳолат бўлгани сабабли, ҳакам ёрдамчиси вазиятни тўғри баҳолади.


Шу тариқа Суперлиганинг 17-тур учрашувларида ҳакамлар битта хатога йўл қўйишди ("Насаф" - "Андижон" учрашувида Абдихолиқовнинг четлатилиши). Яна икки эпизодда сифатсиз такрорий вазиятлар ёки бошқа ракурслардан такрорий лавҳалар йўқлиги сабаб экспертимиз ҳакамларнинг тўғри қарор қабул қилган-қилмаганини аниқлай олмади.

Rating: -7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика