Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди
29 sep 22:27
News


Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди
Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази бугун ўтказилган "Пахтакор" - "Сурхон" учрашувида содир бўлган баҳсли вазият борасида изоҳ берди.
Ўзбекистон Суперлигаси 23-туридан ўрин олган “Пахтакор” 1:0 “Сурхон” баҳсининг 21-дақиқасида ВАР орқали эҳтимолий пеналти юзага келган вазият текширилди.
Мазкур эпизодда “Сурхон” жамоаси футболчисига нисбатан жарима майдони ичида ишлатилган қўполлик шунингдек, ундан аввал юзага келган офсайд ҳолати батафсил таҳлил қилинди. Бош ҳакам ВАР хонасидан олинган кўрсатмаларни инобатга олиб қарор қабул қилди ва контакт юзага келишидан аввал “Сурхон” жамоаси футболчиси офсайд ҳолатида бўлгани қайд этилди.
Link :
Source : uzfhm
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news

Comments