Latest news

21:28Ла Лига. "Реал" тўхтамаяпти, Алонсо жамоаси бешинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди  20 21:15Суперлига. "Нефтчи" марказий тўқнашувда "Динамо"дан устун келди ва пешқадам "Насаф"га анча яқинлашди  75 21:05Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз таслим этди  3 20:35"Манчестер Юнайтед" — "Челси". Таркиблар маълум  3 20:17"Верона" — "Ювентус". Таркиблар маълум  3 20:12"Бухоро" ўз тарихида биринчи маротаба "Навбаҳор"га 3тадан кўп гол урди   7 19:59Суперлига. "Бухоро" "Навбаҳор" дарвозасига жавобсиз 5 та тўп киритди  91 19:53"Сабаҳ" — "Туран". Раҳмоналиев асосий таркибда  2 19:26Зиданнинг 27 ёшли ўғли Люка спорт фуқаролигини Жазоирга ўзгартирди  0 18:55Суперлига. "Хоразм" ўз уйида "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  11 18:35АПЛ. "Ливерпуль" Мерсисайд дербисида қийин ғалабага эришди  11 17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  18 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  57 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1

Ҳайдаров “Динамо”га собиқ шогирдларини таклиф этмоқда News

Ҳайдаров “Динамо”га собиқ шогирдларини таклиф этмоқда

Равшан Ҳайдаров бошқарувидаги “Динамо” жамоаси ҳам айни пайтда ўз қароргоҳида йиғин ўтказмоқда.
Оралиқ танаффусдан унумли фойдаланиш мақсадида бош мураббий таркибни кучайтириш ишларини бошлаб юборган. Хусусан клуб матбуот хизматининг маълум қилишича, самарқандликларнинг машғулотларига куни-кеча икки ҳимоячи Алишер Саматов ва Аваз Агалиев келиб қўшилишган. Хабарингиз бўлса керак, бу футболчилар биринчи даврани "Қизилқум"да ўтказишганди. Ўшанда уларни жамоага Равшан Ҳайдаров жалб этган. Кўриниб турибдики, Саматов ва Агалиев яна Ҳайдаров қўли остида ўйнашга яқин турибди. Фақат бу сафар "Динамо"да.

Айтиш керакки, бундан аввал "Пахтакор"дан Ильдар Маматказин ва "Нефтчи" билан хайрашишга улгурган Ойбек Нурбоев "Динамо" йиғинига келиб қўшилишганди. Эътиборлиси бу футболчиларнинг иккиси ҳам ҳимоячи саналади. Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, мураббийлар штаби иккинчи даврага мудофаа чизиғини жиддий тарзда кучайтиришни мақсад қилган кўринади.

“Динамо” бугун Самарқандда биринчи лига вакили “Шердор” билан синов-назорат баҳсини ўтказиши режалаштирилган. Жамоа ўз қароргоҳида 19 июлга қадар бўлади ва 20 июльдан йиғинни Тошкентда ўтказиш кўзда тутилган.

Жамоадан кетганлар ҳақида эса ҳозирча биргина Александр Клецковни айтиш мумкин. Маҳоратли ҳимоячининг яқиндагина Туркия биринчи лигаси иштирокчиси “Ордуспор”га ўтганидан хабарингиз бўлса керак.


Исломбек Рустамбеков
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика