Latest news

00:12Инкапиэ - "Арсенал" футболчиси  0 00:06Нега? Гехининг "Ливерпуль"га трансфери бекор қилинди  0 23:56Адриен Рабьо фаолиятини Италия грандида давом эттиради  0 23:49ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон МТЖ машғулоти (01.09.2025)  0 23:37Антони МЮни тўлиқ тарк этди  0 23:19CAFA. Тожикистон Афғонистонни мағлуб этди  1 22:57Марко Асенсио энди Туркия клуби шарафини ҳимоя қилади  1 22:43Расман: Расмус Хейлунд "Наполи" футболчиси  1 22:13Туркманистонга қарши ўйин олдидан расмий машғулот  3 21:13Илкай Гюндоганнинг кейинги клуби номи маълум бўлди  4 21:07"Байер" 30 млн. еврога Саудия Арабистони клуби футболчисини сотиб олди  0 20:15Трансфер дедлайни: "Ливерпуль" Гехини ҳам сотиб олмоқда  9 19:53"Манчестер Сити" аъзоси Италияга йўл олмоқда — Here We Go!   5 19:36Breaking! "Бавария" Николас Жексон трансферини ижобий ҳал қилди  5 19:20Коло Муани "Тоттенхэм" футболчисига айланмоқда — Here We Go!  1

Ҳаитҳам Аббас: "Ўзбекистон кучли, лекин ЖЧ йўлида уларни мағлуб этмоқчимиз" News

Ҳаитҳам Аббас: "Ўзбекистон кучли, лекин ЖЧ йўлида уларни мағлуб этмоқчимиз"

Эрон ҳамда Ироқ ўртасидаги баҳсдан сўнг, ироқликлар бош мураббийи Ҳаитҳам Аббас ўйин ҳақида фикр билдирди.
“Бугунги эмас чорак финалдаги ўйин ҳақида кўпроқ ўйнадик. Бир неча футзалчиларнинг жароҳати бўлса  уларга дам бердик. Бошқаларга имконият бердик”, - дейди мураббий.

- Учинчи тур ўйинида шогирдларингиз ўзларига кўп ишониб юборишмадими?
- Бугунги ўйиндаги натижа биз учун ҳеч қандай аҳамият касб этмасди. Барча эътиборимиз чорак финалдаги ўйинга қаратилган.

- Бугун қайси ўйинни кўрасиз?
- Албатта Ўзбекистон – Ливан учрашувини кузатамиз. Сабаби биз чорак финалда айнан мусобақа мезбонига қарши ўйнаймиз. Рақибни ўрганишимиз керак.

- Жамоа менежери ўйиндан олдин Ўзбекистондан қўрқмаяпмиз деб айтиб ўтди. Нимага ишониб бундай деганди деб ҳисоблайсиз?
- Ўзбекистон терма жамоаси кучли жамоа. Лекин бизнинг мақсадимиз Жаҳон чемпионатига чиқиш экан ҳар қандай жамоани ютишга ҳаракат қиламиз.

- Эрондек кучли рақибга қарши ўйинда иккинчи дарвозабонни туширдингиз. Лекин 3та гол ўтказиб юборгач яна асосий посбонни туширдингиз. Бу хато қарормиди?
- Иккинчи дарвозабонимизга ўйин амалиёти бериш учун туширгандим. Аммо у қўпол хатоларга йўл қўгач асосий посбонимизни туширдик.
Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика