Ҳафта қаҳрамони - Антони Мартиаль
21 sep 2015 12:00
News
Ҳафта қаҳрамони - Антони Мартиаль
Овоз бериш натижаларига кўра (12:00) Антони Мартиаль 21та овоз билан ҳафта қаҳрамонига айланди. Иккинчи ва учинчи ўринлар эса Сейду Думбия ва Лионель Мессига насиб этди.
Антони Мартиаль (қисқа маълумот)

Антони Мартиаль 1995 йил 5 декабрда Масси шаҳрида дунёга келган. Футболчи 2001 йилда Лес Улис футбол клубида таҳсил ола бошлайди. Орадан саккиз йил ўтиб у "Лион" футболчисига айланади ва 2012 йилда Лион шаҳрининг биринчи жамоасида дебют қилади. Бир йилдан сўнг "Монако" 5 млн. евро эвазига Мартиални харид қилади. Антони "Монако"да ўтказган икки йил ичида 49та учрашувда майдонга тушиб, 11та голга муаллифлик қилди.
2015 йилнинг ёзги трансфер ойнасида "Манчестер Юнайтед" клуби франциялик футболчини 36 млн. фунт эвазига "Монако"дан харид қилади. Антони ҳозиргача Премьер-лигада 2та ўйинда майдонга тушиб, 3та голга муаллифлик қилди.
Similar news
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Comments