Latest news

01:16Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария"дан 10та гол қабул қилган "Окленд Сити" "Бенфика" билан ўйинда ҳам кўп гол ўтказиб юборди  5 01:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. Жексон туғилган кунида 4 дақиқадаёқ қизил карточка олган ўйинда "Челси" мағлубиятга учради  11 00:58Асрор Алиқулов: "Айрим футболчиларимиз Суперлига даражасига тайёр эмас"  1 00:38Виртц бу рейтингда учинчи бўлди  1 00:08Рўзиқул Бердиев: "Ёзда камида 2-3 футболчини олиб келамиз"  1 23:49Виталий Левченко: "Бухоро" ўзига муносиб бўлмаган жойда"  11 23:28Расман: "Ливерпуль" Виртцни 136 млн эвазига сотиб олди  12 23:12"Бухоро" ёрдамчи мураббийи: "Ҳакам нега футболчиларимизни сўкади? Ҳакамнинг "Нефтчи"га ёрдам бериши шарт эмасди"  14 22:47ПСЖ "Борнмут"га 55 млн таклиф қилди ва рад жавобини олди  0 22:25Саудия Арабистони клублари Фермин Лопесга қизиқиш билдирмоқда. "Бавария" ҳам футболчини ўз сафида кўрмоқчи  3 22:00Суперлига. "Нефтчи" "Бухоро" устидан қийин ғалабага эришди  35 22:00Суперлига. Ғузорда кечган воҳа дербисида "Насаф" "Машъал"дан устун келди  49 21:25"Ливерпуль" ва "Кристал Пэлас" ўртасидаги Суперкубок ўйини қачон ўтказилиши аниқ  4 21:06Онанага харидор чиқди. МЮ дарвозабонга ўринбосар топиб қўйган  1 20:45"Вулверхэмптон" 25 миллион евролик трансферни амалга оширди  0

Ҳафта иқтибослари. Месси, Хайнкес, Пирло ва бошқалардан ажойиб фикрлар News

Ҳафта иқтибослари. Месси, Хайнкес, Пирло ва бошқалардан ажойиб фикрлар

Сайтимиз одатига кўра ўтган ҳафта Европа ва жаҳон матбуотида янграган мураббий ва футболчиларнинг энг сара фикрларини келтириб ўтамиз.

- "Мен ўзимни янги лойиҳа учун тайёрлаяпман. Январда яна машғулотларга қайтаман. Футбол ўйнашни тўхтатганимдан бери жисмоний формам жуда ўзгариб кетди. Мен жуда ўжарман, нимагадир аҳд қилдимми, эришмасдан қўймайман. Фаолиятимнинг охирги босқичини яхши ўтказа олмадим, нимадир содир бўлди-ю, мени футболдан итариб ташлади". (Бразилиялик собиқ футболчи Адриано яна футболга қайтиши мумкинлиги ҳақида)

- "Ҳаммаси охирида зўр бўлди ва биз жаҳон чемпионатига чиқдик. Ҳозир ҳаммамиз сокинмиз. Кўп марта босим остида қолдик, лекин мухлисларимиз қўллаб-қувватлаши туфайли муҳим воқеликка эришдик. Жаҳон чемпионати Аргентинасиз ўтганида жуда даҳшат бўларди. Энди жамоа ўзгаради, биз ўсамиз ва янада кучли бўламиз. Жаҳон чемпионатига бора олмасак деган қўрқув бор эди, аммо энди ҳаммаси ортда қолди. Буёғига бемалол мундиалга чиққанимиз байрам қилсак бўлади". (Охирги саралаш ўйинида учта гол урган Лионель Мессининг фикрлари)

- "Бу клубдан 2013 йил кетган бўлсам, бир кун келиб яна қайтаман деб ўйламагандим. Танқидчиларнинг айтишича, мен тўрт йил футболдан четда юрдим ва эндиликда жамоани бошқариш қийин бўлади. Лекин футбол қайта ихтиро қилинган спорт эмас. У олдин қандай бўлса, ҳозир ҳам шундай. Мен жамоани четдан яхшилаб кузатиб турдим. Ёшимга келадиган бўлсак, бу шунчаки рақам, бошқа нарса эмас. Баъзилар 45 ёшдаёқ ўзини қари ҳис қилади, лекин мен бундай ўйлаётганим йўқ. Менга ҳозир ҳам спорт ва мусиқа ёқади". (72 ёшли мураббий Юпп Хайнкес яна "Бавария"га қайтгани ҳақида)

- "У доим диққатини бир жойга жамлай олади. У шунингдек, сенга муҳим қарорлар қабул қилишда ҳам ёрдам бера олади. Унинг 20 дақиқалик видео орқали тушунтириши уч кунлик машғулотдан яхшироқ. Сен нима қилиш лозимлигини бирданига тушуниб етасан. Ўтган йиллар ичида у анча ўсишга эришди. Унда ғалаба бўлган истак ниҳоятда кучли. Қолаверса, ҳамма ишга сидқидилдан ёндошади. У шубҳасиз, энг яхшилардан бири". (Андреа Пирлонинг "Челси" бош мураббий Антонио Конте ҳақида фикрлари)

- "Мен ишонаманки, бу мусобақани мухлислар маза қилиб кузатишади ва Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати энг яхши мундиал сифатида тарихга киради. Бизга бутун дунёдан мухлислар келишади. Мен кўплаб чиройли стадионларни кўрганман ва "Лужники" ўйингоҳи шулардан бири. Агар стадионлар зўр бўлса, ташкилотчилик ҳам шунга яраша бўлади. Келаси йил Россияга келадиган ишқибозлар мамлакатимизни ва жаҳон чемпионатини янада кўпроқ яхши кўриб қолишади". (Россия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Роман Павлюченко кейинги йил ўз мамлакатида бўладиган мундиал ҳақида)

- "Бу - шунчаки даҳшат. Мен бир нечта видеоларни кўрдим ва мухлисларнинг қўллаб-қувватлашидан ҳайратга тушдим. 90+5-дақиқада белгиланган пенальти эса... Мен Салаҳ учун хурсандман, уни бемалол Миср қироли десак бўлади". (Эмре Жан ўз жамоадоши Муҳаммад Салаҳнинг охирги дақиқада гол уриб Миср терма жамоасини 26 йиллик танаффусдан сўнг жаҳон чемпионатига олиб чиққани ҳақида)

- "Ўтган йил ноябрь ойида бу жамоани қабул қилиб олганимда олдимизда турган вазифа нақадар муҳимлигини билардим. Ўтган 11 ой давомида ҳаммамиз бир ёқадан бош чиқариб ишладик. Лекин якунда вазифани уддалай олмадик. Бунинг ҳеч қандай баҳонаси йўқ. Масъулиятни ва айбни тўлиқ ўз зиммамга оламан". (АҚШ терма жамоаси собиқ бош мураббийи Брюс Арена ЖЧ саралашдаги омадсизлик ҳақида)

- "Муҳими шуки, энди Ҳиндистонда ҳам футболга эътибор кучаяди. Болакайлар тўрт, беш, олти ёшдан бошлаб футбол мактабларига қатнашади. Ҳозирги футболчилар Гана, Колумбия каби жамоаларни енгишга қодир эмас, буни тўғри тушуниш керак. Лекин келажакда улардан яхши футболчилар чиқишига ишонаман. Биз Ҳиндистонда футбол жараёнини энди бошлаяпмиз". (Ҳиндистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи Луис Нортон де Матос ҳинд футболи келажаги ҳақида)

- "Бу чиндан ҳам ғаройиб воқеа. Биз ҳаммамиз охиригача ҳаракат қилдик, ҳеч қачон мақсаддан қайтмадик. Якунда эса жаҳон чемпионатига йўл олдик". (Панама терма жамоаси футболчиси Роман Торрес Коста-Рикага қарши баҳсдан сўнг)

- "Яна қайтариб айтаман: Месси жаҳон чемпионатини Аргентинага олиб бермади, балки футбол жаҳон чемпионатини Мессига тақдим этди. Албатта, Мессисиз жаҳон чемпионати жуда хунук кўринган бўларди. Бу миллат мундиалга боришга ҳақли. Биз ҳозир янада кучлимиз, саралаш ўйинлари турдан турга бизни шакллантириб борди. Месси эришмаган битта соврин қоляпти: жаҳон чемпиони. Ўйлайманки, у бунга эришади. У футбол тарихидаги энг кучли футболчи ва бунга асло шубҳа йўқ". (Аргентина терма жамоаси бош мурабийи Хорхе Сампаоли Месси ҳақида)

- "Мен анчадан бери бу ҳақда ўйлаётгандим. Терма жамоамиз жаҳон чемпионатига чиқишини жуда-жуда хоҳлагандим. Ҳозир ёшим 33да. Ҳалиям кучли клубда тўп тепяпман ва бу билан тўхтаб қолмоқчи эмасман. 2010 ва 2014 йилги жаҳон чемпионатлари менга завқ бағишлади. Умуман олганда, терма жамоа учун 14 йилимни бердим ва бундан хурсандман". (Голландиялик машҳур футболчи Арьен Роббеннинг терма жамоадаги фаолиятини тугатганидан сўнг айтган гаплари)

Хориж матбуоти асосида тайёрланди. 


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика