Latest news

08:53Гвардиола: "Ҳусановнинг ўйнидан қониқиш ҳосил қиляпман"  2 08:26Миржалол Қосимов мураббий сифатида илк бор "Андижон"га ютқазди   1 08:10Суперлига. "Андижон" – ОКМК 1:0   1 07:56Фабио Каннаваро ҳам Ўзбекистонга "йўқ" дегани айтилмоқда - манба  17 07:40Суперлига. Лушанни истеъфога чиқарган "Навбаҳор" бугун "Қизилқум"ни меҳмон қилади  0 02:00"Интер" президенти А Серия даражасини баҳолади  1 01:29Бундеслига. "Бавария" йирик ғалаба қайд этди, Харри Кейн мавсумдаги 10-голини урди  2 01:10Энцо Мареска: "Дарвозабонлар бўйича муаммо йўқ"  2 00:57Саудия Арабистони. "Ал Насср" Мане ва Роналдунинг голлари эвазига "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  26 00:33"Ливерпуль" Кьеза борасидаги қарорини ўзгартирди  2 00:14"Барселона"нинг икки футболчиси қанча муддатга сафдан чиққани аниқ бўлди  4 23:48Руни Экитике ҳақида: "Аҳмоқона ҳаракат. ВАР замонида голни текширувдан кейин нишонлаш керак"  2 23:15"Олтин тўп-2025". Ким қанча овоз тўплади?  3 22:54Максим Шацких: "Нима, ҳар бир ўйинда 5тадан гол уришимиз керакми? Бу "Барселона" эмас, "Андижон"  11 22:43Расман: "Манчестер Сити" Нико О'Райли билан шартномани узайтирди  1

Гвардиола: “Ютқазсак фожиа, ғалаба қозонсак “Ливерпуль”ни қувишда давом этамиз” News

Гвардиола: “Ютқазсак фожиа, ғалаба қозонсак “Ливерпуль”ни қувишда давом этамиз”

“Манчестер Сити” бош мураббийи Пеп Гвардиола АПЛ 18-турида жамоасининг “Лестер” (3:1) устидан қозонилган ғалабасидан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Йигитларнинг ҳаракатларидан ҳайратдаман. Биз жудаям кўп вазиятларни ярата олдик  ва ҳақиқатан ҳам яхши ўйнадик. 

Биз шунчаки доимий ҳаракатларимизни амалга оширишга интилдик. Бу баҳс менга “Арсенал”га қарши ўйиндан кўра маъқулроқ бўлди. Айниқса, Кевин де Брюйне бетакрор футболчи, айнан у ушбу баҳсда ғалабамизнинг асосий омили бўлди. У бизнинг жамоада ўзининг энг яхши ўйинларини намойиш этмоқда. Унинг ўйинга бўлган муносабати, майдондаги ҳаракатлари мени ҳайратга солмоқда. 

Биз мағлуб бўлсак бу фожиа, ғалаба қозонсак “Ливерпуль”ни қўвиб етиш учун яна битта имкониятга эга бўламиз. Айни пайтда “Лестер”дан бир очко ортда қолаяпмиз. 

Мен шунчаки жамоам тўпсиз ва тўп билан қандай ҳаракат қилишини кўришни истайман. Биз бу мавсумда яхши ҳаракат қилаяпмиз. Агар бугунгидек ўйнашда давом этсак, исталган рақибни мағлуб эта оламиз”, дея ўз фикрларини билдириб ўтди “шаҳарликлар” устози.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика