Latest news

11:56"Реал"нинг яна бир футболчиси Мессининг жамоадошига айланиши мумкин  0 11:29Расман: "Ливерпуль" келаси мавсум ЕЧЛда ўйнайди  1 10:40ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди?  5 10:19Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз"  5 09:45Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб"  0 09:15"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади   5 08:48Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими?  5 08:25ФАКТ. Ўзбекистон U-23 Осиё кубокларида Японияга ютқазмаган   15 07:58Про лига. Бугун 6-турдан ўрин олган барча ўйинлар бўлиб ўтади   0 07:24U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун финалда Япония билан ўйнайди  23 07:05Европа лигаси. "Рома" - "Байер" 0:2  1 07:00Европа лигаси. "Марсель" - "Аталанта" 1:1  0 06:50АПЛ. "Челси" - "Тоттенхэм" 2:0  0 06:40U23 Осиё кубоги. Ироқ - Индонезия 2:1  2 02:13Конференциялар лигаси. Голларга бой ўтган ўйинларда "Олимпиакос" ва "Фиорентина" ғалаба қозонди  3

Гвардиола шогирдлари бу сафар "бургутлар"ни овлайдими, "авлиёлар" "қизил иблислар"ни "жиловлайдими"? Превью News

Гвардиола шогирдлари бу сафар "бургутлар"ни овлайдими, "авлиёлар" "қизил иблислар"ни "жиловлайдими"? Превью

Бугун Англия Премьер-лигасида 6-турга старт берилади.


Қуйида бугун бўлиб ўтадиган ўйинларга бағишланган превьюни эътиборингизга ҳавола этамиз.

АПЛ, 6-тур
"Вест Хэм" – "Тоттенхэм"

23.09.2017, 16:30
"Лондон стэдиум"
Бош ҳакам:
Майкл Оливер (Нортумберленд).



"Эвертон" – "Борнмут"
23.09.2017, 19:00
"Гудисон Парк"
Бош ҳакам:
Мартин Аткинсон (Лидс).

"Эвертон" 27 августдан 17 сентябргача кетма-кет 4та ўйинда мағлубиятга учради. Тўплар нисбати - 0:12. Охирги турда "ирислар" МЮдан тўртта гол ўтказишди. Рональд Куман шогирдлари 4 очко билан 18-ўринда бормоқда. Тўғри, жамоа ҳафта ўртасида Лига кубогида "Сандерленд"ни йирик ҳисобда енгди (3:0). Лекин, уларнинг асосий мақсади АПЛда ЕЧЛ учун курашиш.

"Борнмут" мавсумни кетма-кет тўртта мағлубият билан бошлади. Сўнгги турда эса "Брайтон"ни ютди. Жамоа яхши кайфиятда дейиш мумкин.



"Суонси" – "Уотфорд"
23.09.2017, 19:00
"Либерти стэдиум"
Бош ҳакам:
Ли Мэйсон (Болтон).

"Суонси" кутилмаганда охирги иккита ўйинида гол ўтказмади. Лига кубогида "Вединг" устидан қозонилган ғалаба (2:0)дан кейин "оққушлар"нинг кайфияти яхши.

"Уотфорд" дастлабки 4 турда мағлуб бўлмади, аммо охирги турда "Манчестер Сити"дан "тарсаки" еди (0:6). "Арилар" 8 очко билан жадвалда 11-поғонада боришмоқда.



"Сток Сити" – "Челси"
23.09.2017, 19:00
"Британниа стэдиум"
Бош ҳакам:
Майк Дин (Хесволл).

"Сток Сити" 4-турда "Манчестер Юнайтед"дан очко тортиб олишни уддалади. Бу эса уларга ҳурмат билан қарашга сабаб бўла олади. Доигидек, клуб уй жамоаси бўлиб қолмоқда. Уйдаги 3 ўйинда 2ғалаба ва 1 дуранг.

Мамлакатнинг амалдаги чемпиони бугунги ўйинга 3-ўринда етиб келди. Конте шогирдлари Манчестер жамоаларидан ортда қолишмоқда. Бу йил "Челси" сафардаги ҳар икки ўйинда ҳам 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган.



"Саутгемптон" – "Манчестер Юнайтед"
23.09.2017, 19:00
"Сент-Мэрис"
Бош ҳакам:
Крейг Поусон (Лондон).

"Саутгемптон" жорий мавсум АПЛнинг энг зерикарли жамоаларидан бири бўлиб туришибди. "Авлиёлар" иштирокидаги 5 ўйинда мухлислар жами 8та гол кўришди. Улардан 5таси "Вест Хэм" билан ўйинга тўғри келади. Жамоа ҳозир 3та марказий ҳимоячи билан ўйнашмоқда ва бу нарса уларга ҳимояда ишончлироқ ўйнашларига имкон яратмоқда.

"Қизил иблислар" ҳозир жуда яхши формада. Мавсумдаги 7 ўйинда 22та гол урган Моуриньо жамоасини тўхтатиб қолиш "Саутгемптон"ка насиб қилиши қийин. МЮнинг бундай старт олиши чемпионлик пойгасида асосий номзод бўлишини исботлагандек. 5 ўйинда 13 очко, тўплар нисбати - 16:2.



"Манчестер Сити" – "Кристал Пэлас"
23.09.2017, 19:00
"Этихад стэдиум"
Бош ҳакам:
Нил Суорбрик (Ланкашир).

Гвардиола бошчилигидаги "Манчестер Сити" сентябрь ойида 4 ўйиннинг барчасида ғалаба қозонди, тўплар нисбати - 17:1. "Сити"нинг мағлубиятсиз серияси 16та ўйинга етди, улардан 14таси ғалаба.

"Кристал Пэлас" эса "шўнғишда" давом этмоқда. "Бургутлар" ҳозирча барча ўйинда мағлуб бўлишди ва рақиблари дарвозасига ҳали йўл топа олишмаган. Бундан ёмон стартни ҳатто тасаввур ҳам қилиш қийин.



"Бернли" – "Хаддерсфилд"
23.09.2017, 19:00
"Терф Мур"
Бош ҳакам:
Крис Кавана (Ланкашир).

Турнир жадвалида бир хил очко жамғарган ҳолда ёнма-ён кетаётган жамоалар баҳси. "Бернли" дастлабки турдаёқ сафарда "Челси"ни мағлуб этиб, мавсумдаги илк сенсацияни қайд этган эди. Шон Дайч жамоаси яхши кетмоқда.

"Хаддерсфилд" эса кутилмаганда дебютант бўлишига қарамай жадвалнинг юқори қисмида юрибди. "Хаддерсфилд" ҳозир "Ливерпуль" ва "Арсенал"дан ҳам тепада жойлашган.



"Лестер" – "Ливерпуль"
23.09.2017, 21:30
"Кинг Пауэр"
Бош ҳакам:
Энтони Тейлор (Манчестер).

Англиянинг икки йил олдинги чемпионлари ҳозир ҳатто еврокубоклар учун ҳам кураша олишмаяпти. Шекспир жамоасида ўйин бор, лекин натижа яхши эмас. Ҳудди шу ҳолат ҳозир "Ливерпуль"да ҳам кузатиляпти.

Клопп шогирдлари охирги ўйинларда ўзларини йўқотиб қўйишди. Жамоанинг ҳужум чизиғи дахшатли, лекин ҳимоя ва дарвозаси жуда кучсиз. Бундай ҳимоя билан жамоа ЕЧЛ тугул, ҳатто АПЛда ҳам чемпионлик учун кураша олмаслигини Премьер-лига олдидан ёзилган превьюда қайд этиб ўтган эдик.




Англия Премьер-лигаси турнир жадвали >>> АПЛ


Толибжон Қосимов

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика