Latest news

01:54ЕЧЛ. ПСЖ ўз уйида ҳам "Арсенал"дан устун келди ва финалга йўл олди!  104 01:02Саудия Арабистони. Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" ўз майдонида Бензема ўйнаётган "Ал Иттиҳод"га мағлуб бўлди ва 4-ўринга тушиб кетди  4 00:43МЮ "Фиорентина" ҳужумчисини ўз сафига қўшиб олиши мумкин. Форварднинг товон пули 50 млн еврони ташкил қилади  0 00:11Клаудио Раньери мухлислар талқинига кўра А Сериянинг ушбу мавсумдаги энг яхши мураббийи деб топилди  3 23:49Иньиго Мартинес "Барса" ҳақида: "Ҳеч ким шубҳаланмасин - биз албатта қайтамиз"  8 23:23Мэддисон жароҳати сабаб узоқ муддат майдонга туша олмайди  0 22:58Ачербининг ҳикояси фильмга арзийди: у 11 йил олдин саратон касаллигини енгди, энди эса "Интер"ни Чемпионлар Лигаси финалига олиб чиқди  8 22:30Агуэро собиқ жамоадошларидан рамзий терма жамоа тузди  5 21:58"Марсель" ЕЧЛга тўғридан-тўғри йўлланма олган тақдирда Лапортни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Клуб қишда "Ал Насср" ҳимоячисини қўлга киритишга ҳаракат қилди  0 21:33Гути "Барса"нинг ҳимоядаги муаммолари ҳақида: "У деярли йил давомида олов билан ўйнашди. Ҳужум қилиш ва гол уриш ажойиб, аммо EЧЛ финалига чиқишни истаган жамоа жуда кам гол ўтказиши керак"  7 21:00Факт. "Хоразм" ўз тарихида Наманганда ғалаба қозонмаган   6 20:37Педри: "Марчиняк билан бундай ҳолат илк бор юз бераётгани йўқ. Баҳсли вазиятларнинг барчаси "Интер" фойдасига ҳал қилинди"  28 20:15Аморим МЮ ҳақида: "Бу мавсум сўнгги 50 йилдаги энг ёмони бўлди"  1 20:01Дэвид Бекхэм: "Ҳеч кимни Месси билан таққослаб бўлмайди, лекин Ямал унга энг яқини. Ишонаманки, бир кун у Лео билан тенглаша олади"  15 19:40"Андижон" ва "Сурхон" собиқ устозлари "Шўртан" бош мураббийлигига номзод  8

Гвардиола ўзи учун энг ноқулай рақибга қарши. “Манчестер дербиси" олдидан ПРЕВЬЮ News

Гвардиола ўзи учун энг ноқулай рақибга қарши. “Манчестер дербиси" олдидан ПРЕВЬЮ

Бугун Манчестер шаҳри иккига бўлинадиган кун. Англия чемпионати 11-турида “Манчестер Юнайтед” ўз майдонида “Манчестер Сити”ни қабул қилади.

Энг тарихий дербилардан бири шиддатли ўтиши шубҳасиз. Ҳамшаҳарлар шу вақтгача ўзаро бир-бирига қарши 186 ўйинда тўқнаш келган:

МЮ – 75 ғалаба

Дуранг – 53

“Ман Сити” – 55 ғалаба

Тўплар нисбати – 267:251 “қизил иблислар” фойдасига

Агар статистикани олиб қаралса, Оле-Гуннар Сульшер “кўклар” устози Пеп Гвардиола учун мураббийлик фаолиятидаги энг ноқулай рақиб ҳисобланади. Ўзаро 8 ўйиннинг 4 тасида норвегиялик мутахассиснинг қўли баланд келган бўлса, бир ўйинда муроса йўли танланган. Шунингдек, яна 3 баҳсда Пеп устунлик қилган.

Қизиғи, МЮ АПЛ доирасида ўтган охирги 4 дербининг бирортасида ютқазмади:

07.03.21

“Ман Сити” – МЮ 0:2

12.12.20

МЮ – “Ман Сити” 0:0

08.03.20

МЮ – “Ман Сити” 2:0

07.12.19

“Ман Сити” – МЮ 1:2

“Манчестер Сити” чемпионат жадвалида 20 очко билан 3-ўринда бораётган бўлса, “Манчестер Юнайтед” 17 очко тўплаган ҳолда 5-поғонадан жой олган.

АПЛ жорий мавсумида гол+пас системаси бўйича жамоаларнинг энг яхши футболчилари:

Поль Погба – 7 ассист

Бруну Фернандеш – 4 гол ва 3 ассист

Габриэл Жезус – 2 гол ва 5 ассист

Криштиану Роналдунинг “Сити”га қарши ўйинлардаги натижаси қандай?

Португалиялик “Туманли Альбион”га қайтганидан кейин илк бор дербида майдонга тушади. Бунгача у “шаҳарликлар”га қарши “Реал” ҳамда МЮ сафида 14 учрашувда қатнашиб, 9 тасида ғалабага эришган, 2 бор дуранг ўйнаган ва уч марта мағлуб бўлган. 36 ёшли форвард ҳисобида 5 та гол (биттаси пенальтидан) ва 3 та ассист бор.

Instagram'даги махсус “Angliya futboli” сторисида ўтказилган сўровномада натижаларига кўра, кўпчилик кузатувчилар “Олд Траффорд”даги бўлажак баҳсда майдон эгалари зафар қучишига ишонмоқда:

МЮ – 71 фоиз

“Сити” – 29

Таҳминий таркиблар ("The Guardian" талқини)

Дисквалификация туфайли ўйинни ўтказиб юборади: Поль Погба – Эмерик Ляпорт

Жароҳатланганлар: Виктор Линделеф (сўроқ остида), Эдинсон Кавани, Рафаэль Варан – Кайл Уокер (сўроқ остида), Ферран Торрес

Ўйиндан олдинги фикрлар:

Гвардиола: “Роналду 75 ёшида барбекюда ҳам гол уради”

Гвардиола: “Футбол – бу “copy+paste" эмас”

Сульшер: “Юнайтед” – Манчестер ва эҳтимол дунёдаги биринчи рақамли клуб"

Manchester United

Premier League . Round 11

06/11/2021, 17:30

2
:
0
Finished

Manchester City

Eric Bailly - 7', Bernardo Silva - 45'

Stadium: Old Trafford, 73086 spectators

Referee: Michael Oliver

45'
90'
46'  Eric Bailly (Jadon Sancho)
67'  Mason Greenwood (Marcus Rashford)
73'  Luke Shaw (Alex Telles)
80'  Fred (Donny van de Beek)
90'  Cristiano Ronaldo
7'  Eric Bailly
45'  Bernardo Silva
45'  Joao Cancelo
48'  Joao Cancelo
58'  Bernardo Silva

Author : Eldor Akmurzayev
Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика