Гвардиола ўзи билан бирга ўйнаган энг иқтидорли футболчи ким бўлганини айтди
10 oct 2023 09:05
News
Гвардиола ўзи билан бирга ўйнаган энг иқтидорли футболчи ким бўлганини айтди
“Манчестер Сити” бош мураббийи Пеп Гвардиола футболчилик фаолияти давомида бирга ўйнаган энг иқтидорли футболчи номини айтди.
“Менимча, ҳамма жойда, жумладан, Италияда ҳам иқтидорли футболчилар бор. Мен ўйнаган энг буюк истеъдодми? Албатта Робе́рто Ба́джо.
Ижтимоий тармоқлар орқали уйда ўтириб иқтидорни ривожлантириш мумкин эмас. Агар машқ қилсангиз, ҳатто хато қилсангиз ҳам иқтидор ривожланади. Сизга футбол ўйнаш ёқадими? Унда кўпроқ ўйнанг”, — дея Гвардиола сўзларини келтиради La Gazzetta dello Sport.
Эслатиб ўтамиз, Гвардиола футболчи сифатида “Барселона”, “Брешия”, “Рома”, “Ал-Аҳли” ва “Дорадос де Синалоа” клубларида ўйнаган.
Link :
Source : La Gazzetta dello Sport
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
01:21
МЮ янги устози: "Манчестер Сити" - дунёнинг энг яхши жамоаси, Гвардиола эса энг яхши мураббий" 3
Comments