Гвардиола: "Мюнхендаги ўйиндан 3 кун ўтиб, зўр ўйин кўрсатдик"
23 apr 2023 13:17
News
Гвардиола: "Мюнхендаги ўйиндан 3 кун ўтиб, зўр ўйин кўрсатдик"
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола Англия Кубоги доирасида "Шеффилд Юнайтед"га қарши ўйиндан кейин Риёд Махрезни мақтади.
"Зўр ўйин бўлди. Уч кун олдин Мюнхенда оғир ўйин ўтказганимизни унутмаслик керак. Кўп куч сарфлаш керак бўлди. Узун пасларда кўп муаммога учрадик, якунда Махрезнинг устамонлиги билан ғалабага эришдик.
Махрезнинг даражасини неча йилдан буён юқори эканлигини кўриб турибмиз, бунга биз "Лестер"даги ўйинлари билан ҳам тан бериб бўлгандик. Албатта, тайм охиридаги гол жуда муҳим бўлди.
Сўнгги йиллар давомида биз нафақат финалга чиққанимиз, балки, совринлар учун ўйнаётганимиз асосий омил бўлмоқда. Финалларга етиб келяпмизми, демак, клубда, балки, футболчиларда ҳам тўғри менталитет шаклланмоқда", - деди Гвардиола.
Link :
Source : Goal
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments