Latest news

21:55U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия U-17 - Ўзбекистон U-17 0:1 (матнли трансляция)  55 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  12 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  2 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  0 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  7 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  3 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  1 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  8 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  11 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  34 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  4 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  12 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   22 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  10

Гвардиола: "Манчестер Сити" доим ғалаба қозониши кераклиги - адолатсизлик" News

Гвардиола: "Манчестер Сити" доим ғалаба қозониши кераклиги - адолатсизлик"

"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола клуби стандартлари ошиб кетгани ҳақида гапирди.

"Менинг жамоаларимга мослашиб олиш учун вақт берилмаган, десам ҳам бўлади. Бу ерга келганимдаги илк мавсумимда ҳеч нима ютмагандик ва бу ҳақиқий фалокат бўлганди. Нимага? Одамларнинг фикрича, АПЛ Пепга оғирлик қилган ва бу ерга мослаша олмайди дейишган.

Ҳозир эса улар АПЛ совринини ҳудди биз ютишга мажбурдек қабул қилишмоқда. Агарда юта олмасак, мавсум провал ўтган деб ҳисоблашади. Бироқ бошқалар учун эса бу катта ютуқ бўлади. Аслида Премьер-лигани бошқа жамоа ютмаса ҳам ҳеч нима бўлмагандек. Чунки бизнинг стандартларимиз юқорилашиб кетди.

Айни дамда Премьер-лигани ютмаса, жуда катта муваффақиятсизликка учрайдиган жамоа - биз. Қолганлар учун катта муваффақият. "Арсенал", "Ливерпуль", "Челси" ҳам барчасини бирданига ютиб ташламаган. Бироқ улар учун бу нормал ҳолат.

"Манчестер Сити" ғалаба қозониши керак. Бу адолатсизлик. Ҳар ҳафтада, ҳар уч кунда, ҳар йилда доимо бир хил бўлиш имконсиз. Рақибларимизга қаранг, улар ҳам ғалабалар қозониш йўлида. Биз ҳам шу руҳда давом этишимиз керак.

Ҳар доим ёмон ҳолатлар бўлиб туради. Шу сабабли бундай пайтларда мен юқори мақтовларга алданиб қолмайман. Футболда ва спортда энг қийини - ғолиб бўлиш, ғолиб бўлиш ва ғолиб бўлиш.

Узоқ йиллар давомида футболда жуда катта ишлар қилдик, турнир ғолиблиги учун асосий фаворит бўлдик. ЕЧЛ ярим финалидан чиқиб кетганимизда барча буни катта фалокатга қиёслади. Лекин ўшанда биз финал даражасига мос эмасдик", - деди Гвардиола.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика