Latest news

09:28Германия чемпионатининг рамзий жамоаси тузилди. Рўйхатда чемпионлардан нечта футболчи бор?  2 09:00«Барселона» Испания чемпионати якунига тўртта тур қолганида чемпионликни қўлга киритди  5 08:33Криштиану Роналду хет-трикдан сўнг ижтимоий тармоқда фикр қолдирди  4 08:07Суперлига. Бугун Наманган ва Тошкентда ўйинлар бор  2 07:42Туркия Суперлигаси. Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда «Кайсериспор» дуранг қайд этди  0 07:20МЛС. "Интер Майами" - "Нью-Йорк Ред Буллс" 6:2   0 07:15МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик  24 06:55Серия А. "Сассуоло" - "Интер" 1:0   0 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Веҳда" 6:0   0 06:45ЛаЛига. "Мальорка" - "Атлетико Мадрид" 0:1   0 06:40ЛаЛига. "Жирона" - "Барселона" 4:2   0 06:35ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 06:30АПЛ. "Манчестер Сити" - "Вулверхэмптон" 5:1   0 06:25АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0 06:20Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3

Гвардиола: “Бундай ғалабани хоҳламаган эдим. Мени кечиринглар” News

Гвардиола: “Бундай ғалабани хоҳламаган эдим. Мени кечиринглар”

“Суонси” устидан қозонилган иродали ғалабадан (3:2) кейин, Англия кубогининг ярим финалига йўл олган “Манчестер Сити” бош мураббийи Пеп Гвардиола Агуэронинг ўйиндан ташқари ҳолатда урган голига муносабат билдирди.

“Ярим финалдалигимиз ажойиб иш бўлди. Ўйлашимча, биз баҳсни яхши бошладик, лекин, вазиятлардан фойдалана олмадик. Кейин эса иккита голни ўтказиб юбордик. Танаффус пайтида шогирдларимга гол уриш кераклигини тушунтирдим. Рақиб дарвозабони жуда яхши ўйнади! Билмадим, унинг дарвозаси томон қанча зарба йўлладик. Кубокда барча нарса рўй бериши мумкин. Офсайд бор эди ва мен “Суонси”га ҳамдардман. Бундай ғалабани хоҳламаган эдим. Мени кечиринглар. Стадионда нега VAR йўқлигини тушуна олмаяпман? Умид қиламанки, кейинги йил мазкур ўйингоҳда ушбу технология бўлади.” – дейди Гвардиола.

Эслатиб ўтамиз, Англия кубогида видеотакрорлар қўлланилади. Бироқ, VAR фақат АПЛ клубларида бўлиб, қолган жамоаларнинг стадионларида эса ушбу технология ўрнатилмаган.

Rating: +24   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика