Latest news

10:00"Андижон" 8 йиллик қора анъанага чек қўядими?  1 09:40Эшитдик-да! Ўзбекистон U-23 июнь ойида халқаро турнирда иштирок этади, аммо...  7 08:45Улуғбек Ҳошимов: "Кайфиятини туширмаймиз, чунки олдимизда Олимпиада турибди"  10 08:23Русланбек Жиянов: "Финалда ким кучли эканлигини ўйин бўйича кўрсатдик"  11 07:57Ҳусайн Норчаев: "Финалда мағлуб бўлганимиз алам қилди, лекин..."  14 07:25Суперлига қайтмоқда. Бугун "Андижон" "Бобур Арена"да "Сўғдиёна"ни қабул қилади   7 07:15АПЛ. "Лутон" - "Эвертон" 1:1   0 07:10Саудия чемпионати. "Ал Таавун" - "Ал Ҳилол" 0:3   0 07:05Туркия чемпионати. "Бешикташ" - "Ризеспор" 3:2   0 07:00U23 Осиё кубоги финал. Ўзбекистон - Япония 0:1  2 04:11Улар бу кубокка иккинчи бор жуда яқин келишганди...  22 02:03Лига 1. "Ланс" Абдуқодир Ҳусановсиз ҳам ғалаба қозонди  5 01:51УЕФА Евро-2024 қайдномасини 26 нафар ўйинчигача оширди  0 01:40Жасур Жалолиддинов: "Рақибдан кучлироқ эдик"  10 01:26Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман"  58

Ғузорда футболни ривожлантириш ва оммалаштириш бўйича олиб борилган ислоҳотлар News

Ғузорда футболни ривожлантириш ва оммалаштириш бўйича олиб борилган ислоҳотлар

Маълумки, кейинги йилларда мамлакатимизда спорт, шу жумладан футболнинг ривожланиши ва такомиллашувига ҳукуматимиз, шахсан Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан жуда катта эътибор қаратилмоқда.

Жумладан давлатимиз раҳбарининг 04.12.2019 йилдаги “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5887-сонли фармони, шунингдек “Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5924-сонли фармони бунга яққол мисол бўла олади.

Футбол бўйича ПРО-лига баҳсларида иштирок этаётган Ғузорнинг “Шўртан” футбол клуби ҳомийлари ва раҳбарияти бугунги кунда айнан мана шу қарорларни ҳаётга татбиқ этиш йўлида кенг кўламли ишларни амалга оширмоқда. Бир неча йиллар давомида Ғузорда шаклланган ва самарали фаолият кўрсатиб келаётган мукаммал футбол инфро тузилмаси ёнига жорий йил бошидан эътиборан болалар футбол Академияси биносини ҳам қўшилди. Ушбу футбол илм масканида барча шароитлар яратилган: 45 ўринли шинам ётоқ жой, овқатланиш ошхонаси, ювиниш ва дам олиш, тикланиш, ўқув жараёнларини олиб бориш хоналари, турли хил йиғилиш, илмий амалий семинарлар ўтказиладиган конференц заллар ўқувчилар ихтиёрига берилади. Бундан ташқари спорт ҳамда футбол сир-асрорларини ўрганиш, амалий машғулотлар ўтказиш учун бир нечта табиий ва сунъий қопламали футбол майдонлари, спорт майдончалари ва жиҳозлари ҳам Академия ўқувчиларига мунтазир.

Тасдиқланган режа асосида яқин вақт ичида танлов ва селекция ишлари бошланади. Унинг натижаларига кўра дастлабки тингловчилар ушбу футбол илм масканига қабул қилинади.

Эътиборингизга Ғузор футболининг инфротузилмасини акс эттирувчи видео лавҳаларни намойиш этамиз.




Маълумот учун телефонлар: +99897-801-72-06, +99897-222-78-71

“Шўртан” ПФК матбуот хизмати бўлими

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика