Latest news

03:20Томас Тухель: "Футбол қоидалирининг очиқчасига бузилиши"  15 03:12Томас Мюллер ҳакамнинг қарори ҳақида: "Бунақаси Мадридда тез-тез бўлиб туради. Роналдунинг офсайддан урган икки голи бунга мисол"  13 02:57Матиас Де Лигт: "Шармандалик! Қанот ҳаками менга "кечир, хато қилдим", - деди"  24 02:39Марчиняк "Бавария"нинг 103-дақиқадаги голини офсайд сабаб бекор қилди. Ўйиндан ташқари ҳолат ростдан ҳам бормиди?  45 02:12ЕЧЛ финалида "Реал" ва "Боруссия Дортмунд" тўқнаш келади!  39 02:00ЕЧЛ. Камбэклар қироли "Реал" "Бавария"ни таслим қилиб, финалга йўл олди. Хоселу – қаҳрамон!  386 01:07Жанни Инфантино: "Ўзбекистондаги Жаҳон чемпионатида юқори сифатли ўйинлар бўлишини кутяпман"  0 00:26ЕКЛ. "Фиорентина" икки ўйин натижасига кўра "Брюгге"дан устун келди ва илк финалчига айланди!  2 23:58Мбаппега Саудия Арабистонига кетишни маслаҳат беришди  4 23:36"Манчестер Юнайтед" дунёнинг энг қиммат клуби деб топилди!  9 23:00ЕЧЛ финали сари йўл. "Реал Мадрид" – "Бавария". Асосий таркиблар аниқ!  44 22:21Кроос: "Бавария"га қарши ўйинни финалдан умуман фарқи йўқ. Математика билан шуғулланиш керак эмас"  3 21:54Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувига тайинлов олди  4 21:31Рўзиқул Бердиев икки марта жаримага тортилди – ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  17 21:08ПСЖ – "Боруссия Д" учрашуви бош ҳаками ўйин якунлангандан сўнг йиғлаб юборди  9

Ғуломхўжаев "Турон"дан учралган мағлубиятдан сўнг нега матбуот анжуманига кирмади? Ёрқин Назаров жавоб берди News

Ғуломхўжаев "Турон"дан учралган мағлубиятдан сўнг нега матбуот анжуманига кирмади? Ёрқин Назаров жавоб берди

Ўзбекистон кубоги 3-туридан ўрин олган "Турон" - "Андижон" (1:0) учрашувидан кейин меҳмонлар мураббийи Ёрқин Назаров матбуот анжуманида қатнашди.





"Аввало "Турон" жамоасини кейинги босқичга чиққани билан табриклайман. Бугун тенг ўйин бўлди, деб ўйлайман. Дастлабки 5-10 дақиқада тайёр эмаслигимиздан рақиб фойдаланиб гол урди. Икки жамоада вазиятлар кўп бўлмади. Балки ҳаво иссиқ эканлиги таъсир қилгандир",- дейди Ёрқин Назаров.

- Суннатилла Ҳамиджоновнинг қизиққонлиги ҳақида...

- Бунинг сабаблари бор. Рақиб футболчиси билан тортишиб қолгани учун шундай бўлди. 23-рақамдаги футболчига ҳакам қизил карточка ҳам кўрсатиши керак эди. Ҳақиқатдан ҳам қўли билан уриб кетди.

- "Андижон" бу мавсумда голларини стандарт вазиятлардан урмоқда. Ўйинда вазиятлар ҳам бўлаётгани йўқ. Жамоа қачон ўйиндан гол уради...

- Шуни устида ишлаймиз. Биласиз жамоа ёш. Ёш деганимиз билан гол урмаслигимиз дегани эмас. Ҳимояни тартибга солиб энди ҳужум қилиш устида ишлашни бошладик. Кейинги учрашувларда ўйиндан ҳам гол урамиз. Насиб қилса ютуқлар ҳам бўлади.

- Низомиддин Зиёвутдиновнинг клубни тарк этиши ва Эдгард Бернхартднинг жамоа билан бирга эмаслиги нимага боғлиқ?

- Эдгард бетоб. Оёғини тортиб олган. Ҳар куни индивидуал шуғулланмоқда. Низомидинни АГМКга қайтариб бердик. У ижарада ўйнаётганди.

- "Андижон" Кубокда 3та ўйинда 1 очко олди. Бунга нима сабаб бўлди?

- Кубокда "Арал Самали" билан ўйинда ёш футболчиларни текшириб олдик. Захирамизни кўрдик. Кубокда бош мақсад футболчиларни кўздан кечириб олиш эди.

- Бош мураббий Отабек Ғуломхўжаев нима учун матбуот анжуманига келмади?

- У раҳбарият билан гаплашиб қолди. Сизлар уни кутиб ўтирмайсизларку. Шу боис бош мураббий матбут анжуманига кела олмади.

Rating: -8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика