Latest news

02:30Стив Брюс: "МЮ Магуайрга янги шартнома таклиф қилиши керак"  0 02:05ЕЧЛ. "Реал Мадрид" - "Бенфика" 2:1 (матнли трансляция)  42 01:57Саудия Арабистони. "Ал Насср" сафарда йирик ғалаба қайд этди, Роналдудан навбатдаги гол!  1 00:45ЕЧЛ. Бергамода камбэк: "Аталанта" йирик ҳисобда ғалабага эришиб, "Боруссия"ни турнирдан чиқариб юборди  23 00:20Коутиньо олдида икки йўл бор  0 00:01ЕЧЛ. "Реал" - "Бенфика" ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  15 23:50"Милан" тўртинчи либослар тўпламини тақдим қилди  1 23:31Ямал ўз совринини қабул қилиб олди  1 22:50Онана МЮга қайтиб, асосий таркиб учун курашмоқчи  4 22:32"Барселона" АПЛдан ҳимоячи кўзлаб қўйди  1 22:15Каземиро Италия жамоасига ўтмоқчи  1 21:41"Ғазалкент" сўнгги дақиқаларда камбэк амалга ошириб, Россия жамоасини мағлуб этди  2 21:16ЕЧЛда мавсумнинг энг яхши дарвозабони ким бўлмоқда?  2 20:58Педри ва Ферран "Барселона"га "Реал"дан кимни олиб келган бўларди?  2 20:38"Бенфика"нинг аппеляцияси рад қилинди  6

Ғуломхайдар Ғуломов: "Шўртан"да барча шароитлар бор” News

Ғуломхайдар Ғуломов: "Шўртан"да барча шароитлар бор”

Яқиндагина Ғузорнинг "Шўртан" жамоаси билан бир йиллик шартнома имзолаган Ғуломхайдар Ғуломов жамоа билан янги мавсумга тайёргарлик олиб бормоқда.
Бундан унумли фойдаланиб Ғуломхайдарни суҳбатга чорладик.

- Жамоада ички муҳит қай даражада, кўникиб қолдингизми?
- "Шўртан"да муҳит яхши. Қашқадарёда 5 йил тўп тепганман, бу ердаги футболчиларнинг кўпчилиги таниш бўлгани учун жамоага кўникишим қийин бўлмади.
Ғузордаги базада барча шароитлар бор. Ҳатто, ҳозирги айрим олий лига клублари ҳавас қиладиган даражада. Майдон, машғулот майдончалари, спорт заллари, сунъий қопламали майдон, тренажер зали, хуллас, ҳаммаси аъло даражада.

- Жамоа олий лигага вазифа қўйган. Тайёргарлик шунга яраша кетмоқдами?
- Мураббийлар ҳам, футболчилар ҳам мавсумга астойдил тайёрланишмоқда. Ўйлайманки, раҳбарлар ҳам буни қўллаб-қувватлайдилар.

- Бугун собиқ жамоангиз "Истиқлол"га қарши майдонга тушдингиз. Ўзингизни қандай ҳис этдингиз?
- Очиғи, бироз ғалати. Ўйиним ҳам унча чиқмади, балки жамоа кеча "Хоразм" билан ҳам ўйнагани учун чарчоқ аломатлари сезилгандир. Бу билан ўзимизни оқламоқчи эмасман, бугун "Истиқлол" кўпроқ иштиёқ билан ўйнади. Лекин, ким қандай кучга эгалигини чемпионат ўйинлари кўрсатади.

- Ўзингизни мавсумга тайёрман деб ҳисоблайсизми?
- Мавсумга тўлиқ тайёрман. Мен учун энг асосийси мураббийлар ишончи. Улар менга ишонч билдиришса, ўзимни кўрсатишга ҳаракат қиламан. Бу мен учун катта аҳамиятга эга.

Толибжон Қосимов суҳбатлашди
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика