Latest news

15:40Ана холос! Boxing Day'да фақат битта ўйин бўлади  0 15:15Рубен Аморим: "МЮ "Ливерпуль"дан тепада бўладими, менга фарқи йўқ"  1 14:50Терри "Тоттенхэм" собиқ футболчисининг "Челси" ҳақидаги гапига жавоб қайтарди  1 14:33Мбаппе "Реал" ва ПСЖни солиштирди  8 14:10Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди  3 13:50Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди  0 13:29Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар)  1 12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  2 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  1 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  3 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  1 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  4 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  13

Ғулом Ҳайдар Гулямов: "АГМКга урган голимни қизимга бағишлайман" News

Ғулом Ҳайдар Гулямов: "АГМКга урган голимни қизимга бағишлайман"

Денис Коростиченко устозлигидаги "Локомотив" АГМК билан баҳсда мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди.

Жамоанинг тажрибали футболчиси Ғулом Ҳайдар Гулямов ушбу оқшомда олмалиқликлар дарвозасига чиройли тўп киритди. Мазкур гол амалда ўйинда бурилиш ясади, дея оламиз. Баҳс якунлангач ярим ҳимоячининг фикрлари билан қизиқдик. 


"Учрашувдан олдин кўпчилик рақиб жамоанинг имкониятларини юқори баҳолаганди. Лекин кўряпсизки, мавсум стартида кутилмаган натижалар кузатилмоқда. Кейинчалик жамоалар ўз ўрнини топиб олиши мумкин. АГМК билан ўйинга келсак, икки жамоа бир-бирига қарши муносиб тўп тепди. Томошабинлар зерикиб қолишмади. Кимдир катта устунликка эга бўлгани йўқ. АГМК футболчилари бизга нисбатан кескинлик кўпроқ яратди. 

Узоқдан гол уриш мураббий томонидан айнан бир футболчига айтилмайди. Буни вазият тақозо қилди. Аслида ҳимояга кўпроқ ёрдам берганим учун бундай вазиятлар кам бўлади. Голимни кичкина қизимга бағишлайман",- дейди Ғулом Ҳайдар Гулямов.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди




Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика