Latest news

14:42"Ал Аҳли" Мессини сотиб олмоқчи  0 14:18"Динамо" "Насаф" расмийсининг сўзлари бўйича баёнот берди  19 14:00Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Суперлига футболчилари тахмини  8 13:33Анвар Ҳожимирзаев: "Ўйин сўнгида омад "Насаф" томонда бўлди"  7 13:18Абдувоҳид Неъматов: "Бундай катта ўйинда VAR йўқлиги бироз ноқулайлик туғдирди"  2 13:04107 километрлик ланъат ёхуд "Динамо" - "Насаф" учрашувига нега КТС келмади?   43 12:52БУМ! Ўзбекистон Уругвай билан ўртоқлик ўйини ўтказади  22 12:37"Динамо" – "Насаф" учрашувида пенальти бормиди? Экспертимиз жавоб беради  13 12:18Акмал Мозговой: "Фаолиятимда янги саҳифани очишга қарор қилдим"  9 12:07Расман: "Сўғдиёна" сербиялик ҳимоячи трансферини эълон қилди  1 11:51Мексика терма жамоаси КОНКАКАФ Олтин Кубоги финалида АҚШни мағлуб этди  1 11:29"Фенербахче" "Ал Насср" ҳужумчисини ижарага олди  2 11:09Ўзбекистон ва Озарбайжон U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда ўтказиш бўйича ФИФАга ариза топширди  8 10:44Файзуллаевга "Истанбул"дан расмий таклиф кутилмоқда: ЦСКА эса уни сақлаб қолмоқчи  12 10:20Анри: "Гвардиола — тарихдаги энг яхши мураббий"  7

Григорий Колосовский: "Навбаҳор"нинг асосий таркибида Пишур майдонга тушишини кутгандик" News

Григорий Колосовский: "Навбаҳор"нинг асосий таркибида Пишур майдонга тушишини кутгандик"

"Пахтакор" - "Навбаҳор" (3:0) учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Григорий Колосовский ўз фикрларини билдирди.

"Жамоалар жанговор ўйин кўрсатишди.Майдоннинг ҳар бир қисмида ва ҳавода кўплаб курашлар кузатилди. Наманганликлар осонликча таслим бўлиша эмас, ўйнаш учун келганини кўрсатди. "Навбаҳор"да уч очко билан ортга қайтиш истаги катта эди. Иккинчи бўлимда икки тезкор гол урганимиз ўйинни ўзгартириб юборди. Беллашув қизиқарли ўтди деб ўйлайман.

Рақиб ҳимоясини ёриш учун ҳар икки қанотлардан самарали фойдаланиш талаб этиларди. Қанотлардан ҳужум ташкил этганимизда кўпроқ бўшлиқларга эга бўлишимизни билардик. Оқибатда бу тактика иккинчи бўлимда иш берди. Албатта ҳужумга ўтишимиз унчалик яхши бўлмади. Бу биринчи бўлимда сезилди.

Биз бугун "Навбаҳор" асосий таркибида Пишур майдонга тушишини режалаштиргандик. У хатто қайдномага ҳам киритилмади. Аслида биз наманганликлар сафида украиналик легионер майдонга тушишини ўйлаб, шунга яраша тайёргарлик кўргандик.

Навбатда бизларни “Локомотив” билан жиддий ўйин кутиб турибди. Олий лига етакчиларидан бири бўлган “Бунёдкор”га қарши ўйинни бой бердик, ўз майдонимизда “Насаф”га очко олдирдик. Ҳозир ушбу йўқотилган очколар бизга етишмаяпти. “Темирйўлчилар” кўп гол уриб, кам тўп ўтказишмоқда. Навбатдаги беллашувда ҳар икки жамоа қизиқарли футбол намойиш этишларини кутмоқдаман. Шогирдларим ҳам нимага қодирлигини кўрсатишларига умид қиламан", - дейди мураббий.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика