Latest news

11:50Эдерсон миш-мишларга чек қўйди  0 11:23Челестини Файзуллаевнинг ЦСКАдаги тақдирини ҳал қилади  3 10:56“Ливерпуль“ Англия терма жамоаси ҳимоячиси борасида музокараларни бошлади  3 10:30Германия МТЖ ҳужумчиси фаолиятини “Бавария“да давом эттиришига яқин  0 10:06“Реал“ етакчиси операциядан сўнг қанча муддат футбол ўйнамаслиги маълум  17 09:40Тео Эрнандес “Ал Ҳилол“да қанча даромад қилиши маълум  1 09:18“Арсенал“ “Тоттенхэм“ қизиқаётган футболчини “илиб кетмоқчи“  0 08:52Янги келишувга кўра Роналдунинг “Ал Насср“даги маоши маълум  30 08:27Шомуродов келажаги борасида бир қарорга келди  18 08:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал" ва "Ал Ҳилол" кейинги босқичга йўл олди  8 07:30Суперлига. Қаршида турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  23 01:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Манчестер Сити" "Ювентус"ни "янчиб ташлади"  39 01:24"Арсенал" Родригога альтернатив топиб қўйди  0 00:35Суперлига. "Андижон"дан сафарда камбэк!  1 00:27"Ливерпуль" футболчиси учун уч топ-клуб курашади  4

Григорий Колосовский: “Натижа “Андижон” учун ва биз учун ҳам қониқарли бўлгани йўқ, аммо намойиш этган ўйинимиздан қониқдим” News

Григорий Колосовский: “Натижа “Андижон” учун ва биз учун ҳам қониқарли бўлгани йўқ, аммо намойиш этган ўйинимиздан қониқдим”

Суперлига 21-тур доирасидаги "Металлург" — "Андижон" ўйинидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Григорий Колосовский матбуот анжуманида иштирок этди.

— Икки жамоа ҳам 90 дақиқа давомида анча эътиборли бўлди. Биз етарлича вазиятларга эга бўлдик, бироқ рақиб ҳам дарвозами томон кўп маротаба хавф солди. “Андижон”ни ўрганиб чиққандик ва стандарт вазиятлардан яхши фойдадана олишидан хабардор эдик. Рақибнинг қарши ҳужумлари ҳам анча хавфли. Биз барчасига таййер эдик. Бубаньянинг гавдаси йирик ва бу бизга ноқулайлик туғдирди. Иккинчи қаватда рақибга қарши ҳақиқий “кураш” қўллашга мажбур бўлдик. “Андижон” шундай ўйин намойиш этишини кутгандик.


— Рақибнинг бўйи баланд футболчилари ҳақида гапириб ўтдингиз, айнан шуларга қаршилик кўрсатиш учун бўйи баланд ҳужумчи Секулични нега майдонга туширмадингиз? 

— Менимяа, Секулич боши билан етарлича яхши ўйнай олмайди. У тўпни яхши сақлаб қола олади, бироқ бугунги учрашувда бизга тезкор футболчилар керак эди. Тажрибали Ўринбоев тўпни яхши сақлаб қола олди ва зарба берадиган нуқтагача етиб борди, лекин рақиб ҳимоячилари қоида бузиш билан уни тўхтатишди. Секулич бироз бошқачароқ турдаги футболчи, унга кейинги баҳсларда имконият беришимиз аниқ.

— Бугунги қўлга киритилган бир очкодан кўнглингиз тўлдими?

— Натижа мени қониқтирмагани аниқ. Бу бизнинг нечbнчидир дурангимиз. Ўз жойимиздан силжимаяпмиз. “Локомотив” бугун мағлубиятга учоади ва бизга “совға” тақдим этди, аммо гол ура олмаяпмиз ва ғалаба қозонмаяпмиз. Вазиятларимиз бор, лекин гол йўқ. Қаердадир маҳорат ёки омад етишмаяпти. Рақиб дарвозаси томон яқинлашганимизда қоидани бузишмоқда ва фол. Натижа “Андижон” учун ва биз учун ҳам қониқарли бўлгани йўқ, аммо намойиш этган ўйинимиздан қониқдим. Ишлашда давом этамиз. Олдинда ўйинлар бор. Кейинги баҳс “Навбаҳор”га қарши кечадм. Улар яқинда финални бой беришди.



Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика