Latest news

17:47Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт (матнли трансляция)  4 17:35"Манчестер Юнайтед" "Ливерпул"нинг трансфер мақсади учун "катта пул" тўлашга тайёр  0 17:04"Барселона" Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчисини сотиб олишга тайёр. Нархи ошкор қилинди  3 16:35Малайзиянинг қонунни "айланиб ўтиш" уриниши ўхшамай қолди  1 16:15Чеферин: "УEФА ҳеч қачон атиги 12 та клуб учун мусобақа яратмайди"  0 15:51Кувайт билан охирги учрашувда Ўзбекистон таркибида кимлар бўлган?  4 15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  20 15:00Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди  2 14:40"Андижон", "Нефтчи" ва "Пахтакор"га турли сабабларга кўра жарима солинди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  7 14:16"Барселона" рекорд даражада даромад кўрди  19 13:48"Қайрат" Чемпионлар Лигасидаги иккита мағлубиятдан кейин қанча ишлаб олди?  2 13:21Виктор Карпенко: "Боб Хоутон танаффусда ўзини жуда хотиржам ва ишончли тутганди, иккинчи бўлимда бизни тўхтатиб бўлмасди"  8 12:57Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон - Кувайт 3:2. Терма жамоамиз тарихидаги энг чиройли камбэк қандай юз берган?  5 12:39МЮ мухлислари бағрига шамол тегиши мумкин  5 12:14"Бока Хуниорс"нинг афсонавий мураббийи оламдан ўтди  0

Григорий Колосовский: "Биз жуда ёмон ўйнадик. Рақиблар ғалабага яқин эди" News

Григорий Колосовский: "Биз жуда ёмон ўйнадик. Рақиблар ғалабага яқин эди"

Про-лиганинг 8-тури доирасида "Жайхун" майдонидаги дурангдан кейин "Локомотив" бош мураббийи Григорий Колосовский матбуот анжуманида қатнашди.

- Биз жуда ёмон ўйнадик. Бундай майдонда албатта, мезбон жамоанинг устунлиги бўлади. Сунъий майдондаги тўп сакраши бошқачароқ бўлади. Рақиблар катта куч билан ўйнашди, биз эса яна рақибга тўғри баҳо бера олмадик. Мана натижа. "Бунёдкор"га қарши ўйиндан кейин биз чуқурликка тушиб қолдик. Кетма-кет иккинчи ўйинда ғалаба қозона олмаяпмиз. Шунингдек, ҳакамлик ҳам бу ерда алоҳида мавзу. Танаффусдан кейин ҳакам таркибни тенглаштириб қўйди. Бу вазиятда сариқ кўрсатмаса ҳам бўларди. Рақиблар эса бизнинг футболчиларни қўли билан тўхтатиб қолаверди, бунга карточка берилмади, баъзида хуштак чалинмади. Ғалати ҳакамлик. Менга нима сабабдан сариқ карточка берди, тушунмадим. Майдонга тушиб кетдим, бунинг барчаси ҳиссиётлар билан боғлиқ.

- Биринчи даврада 4:0 ҳисобида мағлуб қилинган, бугун эса дуранг қайд этган рақибингиз "Жайхун"га қандай баҳо бера оласиз?

- Рақибларнинг мухлислари ҳам ўйинга яхши тайёрланибди. Жамоа жуда ёш, тўп билан ўйнашни яхши кўради. Уларга прессинг уюштиришга ҳаракат қилдик. Бироқ қаердадир бу ўхшади, қаердадир йўқ. Улар бугун ғалабага яқинроқ эдилар. Икки марта дарвоза устун ва тўсинини пойлашди. Бизда ҳам вазиятлар бўлди. Шунчаки ўз вазиятларимизни уришимиз керак. Ўтказиб юборилган голда ҳимоячиларимиз жуда қўпол хатога йўл қўйди. Менимча бунинг барчаси майдоннинг ҳолати билан боғлиқ. Бундай ҳолатдаги майдонда тўпни олиб юриш жуда қийин.

- Бугунги ўйиндаги ҳарорат ҳақида фикрингиз.

- Ҳа, об-ҳаво каби ўйин ҳам ёнди. Футболчилар жанг қилишди. Гап йўқ. Рақибларга тан бериш керак.



Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика