Latest news

20:27"Ал Иттиҳод" бош мураббийи "Бавария"да иш бошлаши мумкин  0 20:20Суперлига. "Пахтакор" — "Металлург" 4:3. Highlights  0 20:10Суперлига. ОКМК - "Насаф" 2:4 (матнли трансляция)  28 20:01Суперлига. 7 та гол урилган ўйинда "Пахтакор" "Металлург"дан устун келди  64 19:30"Байер" "Жирона" сардорига қизиқиш билдирмоқда  0 19:05"Гвардиола "Бавария"га қайтишни режалаштирмаяпти"  1 17:54Беллингем ва Зидан "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини сотиб олишни маслаҳат беришмоқда  8 17:30"Арсенал"нинг икки футболчиси ҳам Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  1 16:56Дензел Думфрис "Манчестер Юнайтед"га ўтишни истамоқда  5 16:30Лондоннинг икки клуби Тоунини сотиб олмоқчи  0 16:06"Челси" 75 миллион фунтга Украина термаси футболчисини сотиб олиши мумкин  3 15:45Рубен Аморим "Спортинг"да қолади  1 15:26Тео Эрнандес "Бавария"га ўтиши мумкин  1 15:02Лопетеги "Вест Хэм" билан келишиб олди  1 14:18Ўзбекистон Суперлигаси. "Металлург" "Пахтакор"ни атиги 4 марта, ОКМК эса "Насаф"ни 5 бор таслим қилган  10

Грэм Поттер: "Исталган статистикани қаранг, биз зўрмиз. Фақат натижа ёмон бўляпти" News

Грэм Поттер: "Исталган статистикани қаранг, биз зўрмиз. Фақат натижа ёмон бўляпти"

"Челси" бош мураббийи Грэм Поттер "Астон Вилла"га қарши ўйиндан кейин жамоанинг ўйин сифати юқори даражада эканлигини айтди.

Лондонликлар кеча АПЛнинг 29-тури доирасида "Астон Вилла"га мағлуб бўлган ўйинда дарвоза томон 29 марта зарба йўллаган.

"Асосий ҳисоб бизнинг фойдамизга бўлмаяпти ҳолос. Бунинг устида ишлаш керак.

Футболчилар майдонда бор кучини ишлатишди, масъулиятни бўйнига олиб, жарима майдончасига кириб, кўплаб зарбалар йўллашди. Бироқ ўтказиб юборилган биринчи гол бизга салбий хиссиётлар тақдим қилди. Иккинчи таймни юқори даражада бошлаганимиздан кейин иккинчи голни ўтказиб юбордик. Бу ҳам бизнинг рухий ҳолатимизга таъсир ўтказди. Аммо таслим бўлмасдан вазиятлар яратишда давом этдик.

Агарда исталган статистикани қарайдиган бўлсак, биз зўрмиз. Бироқ якуний натижа бизнинг кайфиятни бузяпти.

Мағлубиятлардан кейин доимо кайфиятсизлик ҳукмрон бўлади. Аммо бир қадам олдинга ташлаганимизни сезяпман. Келажакда бундан ҳам кўпроқ вазият яратишимиз мумкин. Лекин ҳимояда рақибларга кўп ҳудудларни очиб қўйдик. Бироқ шу орқали кўп вазиятлар ярата олдик. Бироқ ўйиндаги асосий элемент - голни бу ўйинда иккинчи планга тушириб қўйдик.

Бошқаларни айблашни ёқтирмайман, бор жавобгарликни бўйнимга оламан. Биз - жамоамиз, барча жиҳатда бирдаммиз. Биргаликда ютамиз ва биргаликда мағлуб бўламиз.

Ўзимизга келиб олиб, навбатдаги ўйинга тайёргарликни бошлаймиз. Менинг якуний жавобим барчага тушунарли бўлди деб ўйлайман", - "Челси" устози.

Rating: -6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика