Latest news

14:31"Барселона" де Йонг учун қанча пул хоҳламоқда?  0 13:55ҚПЛ. Яхшибоев киритган тўп йилнинг энг чиройли голи деб топилди  5 13:31МЛСнинг икки клуби Де Брюйне учун курашмоқда  0 12:51"Манчестер Юнайтед" Беллингем билан шартнома имзоламоқчи  0 12:20"Ювентус" "Барселона" юлдузига эга бўлмоқчи  0 11:58"Реал" АПЛдан марказий ҳимоячи олмоқчи  4 11:29"Манчестер Юнайтед" ва ПСЖ "Атлетико" собиқ ҳужумчиси учун 80 млн евро тўлашга тайёр  0 10:47Трент Александр-Арнольднинг келажаги маълум  2 10:07«Челси» жорий мавсум АПЛда бир дақиқа ҳам ўйнамаган футболчини 40 миллионга сотмоқчи  2 09:31Goal мавсумнинг энг омадли трансферлари рейтингини тузди. Рўйхатдан МЮнинг уч нафар собиқ футболчи жой олди  3 08:55«Сўғдиёна» БААдаги йиғини давомида яна бир Россия жамоасига қарши баҳс олиб боради  1 08:13«Реал Мадрид» Ла Лиганинг навбатдаги турида тарихий натижага эришиши мумкин  8 07:40Бугун ёшларимиз Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб боради  4 02:40А Серия. "Лацио" "Аталанта"га қарши ўйиннинг 88-дақиқасида тўп ўтказиб, ғалабани қўлдан бой берди. Бергамоликлар биринчи ўринга қайтишди  8 01:36"Лейпциг" футболчиси Манчестерга йўл олиши мумкин  0

Суперлигадаги илк аргентиналик футболчи Ўзбекистонга келиши, чемпионат даражаси ҳамда фаворитлар ҳақида фикр билдирди News

Суперлигадаги илк аргентиналик футболчи Ўзбекистонга келиши, чемпионат даражаси ҳамда фаворитлар ҳақида фикр билдирди

"Қизилқум"нинг аргентиналик футболчиси Гонсало Габриэль Риттако Ўзбекистон футболи ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди.

Мавсум бошида барча жамоалар каби "Қизилқум" ҳам ўз таркибини сезиларли даражада кучайтирган эди. Шундай трансферлардан бири аргентиналик футболчи Гонсало Габриэль Риттако ҳисобланади. Ҳозирги кунда Суперлига жамоалари ёзги таннафусдалигини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон чемпионатлари тарихидаги дастлабки аргентиналик футболчи мавсумнинг иккинчи қисмига қандай тайёргарлик кўраётгани билан қизиқдик.


- "Қизилқум" жамоасидан сизга қачон ва қандай қилиб таклиф келиб тушди?

- Февраль ойида агентим қунғироқ қилиб, "Қизилқум" жамоасидан таклиф булаётганини айтди ва клуб мураббийи мени ўз жамоасида кутаётганини таъкидлади. Сўнгра ушбу таклифни қабул қилдим.

- Ўзбекистонга келишингиздан аввал юртимиз ҳақида қандай маълумотга эга эдингиз?

- Туғрисини айтсам, деярли ҳеч қандай маълумот билмасдим, чунки бу ерда дастлабки аргентиналик бўлганлигим учун бу мамлакат ҳақида кимдан сўрашни билмасдим. Аммо юртингиз ва футболингиз ҳақида изландим ва шу ерга келишга қарор қилдим.

- Айтиб ўтганингиздек, Ўзбекистон чемпионатлари тарихидаги дастлабки аргентиналик футболчисиз. Бу ҳақда қандай фикрдасиз?

- Ростини айтсам, бу ҳақда Ўзбекистонга келганимдан сўнг эшитдим. Бир куни аргентиналик журналист қўнғироқ қилиб, ушбу маълумотни менга айтганида, жуда ҳайрон бўлдим, чунки дунё буйлаб минглаб аргентиналик футболчилар фаолият олиб боришади. Яна шуни таъкидлашим керакки, бу ердаги биринчи аргентиналик футболчи бўлиш мен учун жуда катта шараф. Ўйлайманки, келгусида кўплаб юртдошларим ушбу мамлакатда фаолият олиб боришади. 

- Ўзбекистонда ярим мавсум тўп тепдингиз. Суперлига қандай таассурот қолдирди?

- Менга чемпионатингиз жуда ҳам ёқди, чунки бу ерда барча жамоалар чемпионлик учун курашмоқда. Ўйлашимча, Суперлига Осиёдаги энг кучли лигалардан бири ҳисобланади.

- Бўш вақтингизда нималар билан шуғулланасиз?

- Вақтдан унумли фойдаланган ҳолда жисмоний ҳолатимни яхшилашга ҳаракат қилмоқдаман, чунки асосий таркибдан жой олишим шарт. Дам олиш ҳақида ўйламаяпман, сабаби мавсум сўнгида дам олишга вақтим бўлади. Албатта, бу ўлканинг тарихий шаҳараларини зиёрат қилиш ниятидаман.

- Мендаги маълумотларга кўра, жамоадаги муҳит унчалик яхши эмас. Бу ҳақда нима дея оласиз?

- Бу жамоа менинг оилам ҳисобланади ва ҳар бир оиланинг ўз сирлари бўлади. Мен ўз оилам сирларини матбуотга тарқатиш ниятида эмасман.

- Чемпионлик учун қайси жамоалар даъвогар деб ўйлайсиз?

- "Қизилқум", "Насаф" ва "Пахтакор" жамоаларининг имкониятларини юқори баҳолайман. Умид қиламанки, "Қизилқум" мамлакат чемпиони бўлади.

- Жамоа мухлисларига тилакларингиз...

- Мухлислардан доим жамоага ишонч билдирган ҳолда қўллаб-қувватлашда давом этишини сўраб қоламан. Фурсатдан фойдаланиб, "Қизилқум" жамоаси мухлисларига миннатдорчилик билдираман, сабаби бу ерга ташриф буюрганимдан буён улар менга фақат илиқ муносабатда бўлишди. Ўз кучим ва тажрибам орқали жамоа натижаларига ўз ҳиссамни қўшишга ҳаракат қиламан.

 

Учқун Азимов суҳбатлашди.

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика