Latest news

21:00АПЛ. "Ман Сити" Ҳусановсиз меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди, "Арсенал" ўз уйида минимал ғалабага эришди  4 20:53МЮ январь ойидаёқ Беллингемни ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 20:35Суперлига. ОКМК – "Насаф" 1:1   1 20:24Суперлига. Бир киши кам "Бунёдкор" "Машъал"ни мағлуб этди  4 20:15Ла Лига. "Реал" ва "Барселона" ўртасида "Эл Класико" бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  114 18:28Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда йирик ғалабага эришди, Шомуродовдан дубль!  35 18:23Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади  109 18:12"Қайрат" сўнгги турда "Астана" билан дуранг ўйнаб, 5-марта Қозоғистон чемпиони бўлди  1 16:40Сон Хён Мин Европага қайтмоқчи  3 14:50"Манчестер Юнайтед" "Милан" форварди учун 100 млн евро сарфлашга тайёр  6 14:16Нидерландиялик ёш иқтидор эгасига "Челси" ва "Тоттенхэм" даъвогарлик қилмоқда  0 13:40"Ньюкасл" Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячисини АПЛга қайтармоқчи  0 13:12"Нефтчи" меҳмонда "Шўртан"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 12:36"Қўқон-1912" сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, "Навбаҳор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 11:18Варди - А Сериядаги илк голи ҳақида: "Бахтдан еттинчи осмондаман!"  0

Голосуйте за лучшего вратаря апреля News

Голосуйте за лучшего вратаря апреля

Сайт Championat.asia и ПФЛ представляет четырех кандидатов в номинации "лучший вратарь апреля"

Ўткир Юсупов — “Қўқон-1912”
Элдор Суюнов — “Пахтакор”
Санжар Қувватов — “Насаф”
Асилбек Омонов — Бухоро”


Март ойи якунларига кўра “Бунёдкор” посбони Мурод Зухуров ўз рақобатчиларини катта фарқ билан ортда қолдиришга муваффақ бўлганди. Бироқ апрель ойида у даъвогарлар орасига кира олмади. Элдор Суюнов ва Ўткир Юсупов эса бу гал яна бир карра ҳаракат қилиб кўради.

Ўткир Юсупов — 5 та ўйинда -2 гол. 3 та қуруқ ўйин ва 16 та сейв
“Қўқон-1912” посбони кетма-кет иккинчи ой энг яхши дарвозабон бўлиш учун номзодлар қаторига кирди. Ўткир Юсупов апрель ойида АГМК, “Насаф” ва “Бунёдкор”га учрашувларда ўз дарвозасидан тўп олиб чиқмади.

Элдор Суюнов — 5 та ўйинда -2 гол. 3 та қуруқ ўйин ва 6 та сейв
Худди Юсупов каби иккинчи бор ойнинг энг яхши дарвозабони бўлиш учун “Пахтакор” аъзоси Элдор Суюнов ҳам курашади. Суюнов ўтган ойда “Металлург”, “Навбаҳор” ва “Локомотив”га қарши баҳсларда ўз дарвозасига қулф “осиб қўйди”. Ой давомида ўтказиб юборилган 2 та голидан 1 таси пенальтидан урилгани эътиборга молик.

Санжар Қувватов — 5 та ўйинда -3 гол. 3 та қуруқ ўйин ва 9 та сейв

“Насаф” дарвозабони Санжар Қувватов ўтган ой ўз дарвозасидан 3 та гол ўтказиб юборди. 3 та учрашувда эса дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб, жамоасига очко олиб берди. Ой сўнгида “Сўғдиёна”га қарши бўлиб ўтган ўйин натижасигина “Насаф” учун қимматли бўлди.

Асилбек Омонов — 5 та ўйинда -4 гол. 3 та қуруқ ўйин ва 9 та сейв
“Бухоро”нинг муваффақиятли ўйинларида дарвозабон Асилбек Омоновнинг хизматлари катта. Посбон апрель ойида 9 та сейв қилди. У 5 та учрашувда 4 марта дарвозасидан тўп олиб чиққан бўлса-да, яна 3 та ўйинда умуман гол ўтказмаган.

Эслатма. Апрель ойининг энг яхшиларига Суперлига клублари бош мураббийлари ҳамда сардорлари овоз беради. Championat.asia нашри мухлислар ўртасида сўровнома ўтказади. Мураббий ва сардорлар овозига кўра энг яхшиларга 1—3 очко берилади. Мухлисларнинг овози эса ўрнига қараб 2—6 очкога ўтади.




Апрель ойининг энг чиройли голига номзодлар эълон қилинди

Апрель ойининг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди

Апрель ойининг энг яхши мураббийи бўлиш учун номзодлар эълон қилинди


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика