"Golden Boy" мукофотига номзодлар рўйхатида 20 нафар ўйинчи қолди News

"Golden Boy" мукофотига номзодлар рўйхатида 20 нафар ўйинчи қолди

Tags :  Golden Boy-2021
Европанинг энг яхши ёш футболчиси учун "Golden Boy" мукофотига даъвогарлар рўйхати маълум қилинди.

Соврин ҳар йили 21 ёшгача бўлган футболчиларга берилади. Шу билан бирга, мукофотга фақат Европа чемпионатларидан бирининг юқори дивизионида ўйнайдиган футболчилар номзод бўлиши мумкин.

Ўтган йили Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳужумчиси Эрлинг Холанд ушуб совринни қўлга киритган.

Номзодлар рўйхати қуйидагича:

Эдуарду Камавинга («Реал»); Букайо Сака («Арсенал»); Джуд Беллингем («Боруссия Д»); Мэйсон Гринвуд («Манчестер Юнайтед»); Джамал Мусиала («Бавария»); Джованни Рейна («Боруссия Д»); Гави («Барселона»); Брайан Хиль («Тоттенхэм»); Карим Давид Адейеми («РБ Зальцбург»); Райан Гравенберх («Аякс»); Даниэль Мальдини («Милан»); Флориан Вирц («Байер»); Вильям Салиба («Марсель»); Родриго («Реал»); Роберто Пикколи («Аталанта»); Педри («Барселона»); Нуну Мендеш («ПСЖ»); Йереми Хесус Пино («Вильярреал»); Юрриен Тимбер («Аякс»); Шарль де Кателаре («Брюгге»).

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика